Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Ислом бирдамлик ўйинларига тайёргарлик Исроилда олиб борилмоқда
14:35 / 2022-07-26

Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу кунларда Исроил давлатида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Марко Шпитка ва Муқаддас Кубеева мураббийлигидаги ўқув-машғулот йиғини Исроил терма жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.  

Мазкур йиғин дзюдочи қизларимиз учун келаси ой Туркияда бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинлари ҳамда Қозоғистон мезбонлик қиладиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўташи билан аҳамиятлидир.

Исроил машғулотларида терма жамоамиз аъзоларидан Гулнур Муратбаева (48), Диёра Келдиёрова (52), Сита Кадамбаева (52), Нилуфар Ермаганбетова (57), Мамлакат Султонова (63), Фарангиз Ҳожиева (63), Шоҳиста Назарова (70), Гулноза Матниязова (70) ва Ширинжон Йўлдошева (+78 кг) таклиф этилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати.

Т.Рўзиев, ЎзА