French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Халқаро турнирга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
09:38 / 2026-02-23

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган "Катта дубулға" турнирига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз аъзолари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида дзюдочиларимизнинг тайёргарлик жараёни, жисмоний ва руҳий ҳолати, шунингдек, мусобақа учун қўйилган асосий мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.

Терма жамоанинг ҳар бир аъзоси билан суҳбат жараёнида дзюдочиларимизга халқимиз катта ишонч билдираётгани, мусобақалар юртимизда ташкил этилаётгани сабабли беллашувларда ғалабага бўлган кучли иродани намойиш этиш энг муҳим вазифа экани таъкидланди.

Айтиш лозим, ўз тарихида бешинчи бор ташкил этилаётган “OTP Group Tashkent Grand Slam 2026” турнири жорий йилнинг 27 февраль - 1 март кунлари пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

“Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу турнирда 56 нафар дзюдочимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА