Дзюдо: Диёра Келдиёрова икки карра Осиё чемпиони!
Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди.
Бугун уч вакилимиз шоҳсупага кўтарилди. -52 килограмм вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларини, хусусан, финалда амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Аи Шишимени биринчи дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, -66 килограмм вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов ва -57 килограмм вазн тоифасида курашган Нилуфар Эрмагамбетова бронза медалига сазовор бўлди,– дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
ЎзА