Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: “Chirchiq Cup-2026” халқаро турнирида 7 та давлат вакиллари қатнашди
09:48 / 2026-01-05

Янги йилнинг илк кунларида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида ўтган “Chirchiq Cup-2026” халқаро дзюдо турнирида 7 та давлатнинг ёш спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

2011–2013 йиллар ҳамда 2014–2016 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Қувайт, Мўғулистон, Россия ва Тожикистон каби давлатлардан келган 800 нафардан ортиқ ёш спортчилар муросасиз беллашувларда ўз омадини синовдан ўтказди.

Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасига муносиб номзодларни саралаш, танлаш вазифасини ўтаган турнир якунида Тошкент вилояти дзюдочи ёшлари умумжамоада етакчиликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Т.Рўзиев,

ЎзА