Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг илк кунидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо арена” муз саройида катталар ўртасида дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионати старт олди.
Ўғил болалар ўртасида 60 килограмм ва қиз болалар ўртасида 48 килограмм вазнда мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Ушбу вазн тоифаларида мамлакатимиз шарафини Дилшод Баратов ҳамда Ҳалимажон Қурбонова ҳимоя қилмоқда.
Бугун кечки дастурда мусобақанинг ғолиб ва совриндорларининг номи маълум бўлади.
[gallery-9043]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА