French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо бўйича мамлакат чемпионати қизғин паллада
11:34 / 2023-12-08

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича катталар ўртасида ўтаётган Ўзбекистон чемпионати кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Вазни -70 кг бўлган аёллар баҳсида икки хоразимлик дзюдочи Барчиной Қодирова ҳамда Фарангиз Хожиева ўзаро рақобатлашди. Беллашувда Барчиной зафар қучиб, олтин медални қўлга киритди. Ушбу вазнда Бегойим Ҳайитова (Қашқадарё) ҳамда Мухлиса Турдиева (Қашқадарё) бронза медалига сазовор бўлди. -63 кг вазн тоифасида Маржона Нуруллаева (Самарқанд) олтин, Сарвиноз Хусанова (Самарқанд) кумуш, Динора Эгамбердиева (Хоразм) ва Асал Каримжонова (Тошкент) бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, - 57 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Фарангиз Реджепова (Бухоро), Юлияна Максетбаева (Қорақалпоғистон), Мухлиса Ганжаева (Хоразм), Ҳожар Шапоатова (Сурхондарё) ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва қатор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган чемпионатнинг вазни -81 кг бўлган эркаклар баҳсида Ҳикматуллоҳ Тўраев (Сурхондарё) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Арслон Тожиев (Қашқадарё) иккинчи ўринни банд этди. Маъруф Хидиров (Қашқадарё) ва Суҳроб Турсунов (Тошкент вил.) эса кучли учликни якунлаб берди. Кескин ва муросасиз ўтган -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Муҳаммад Жумаев (Навоий) мамлакат чемпионига айланди.

Ғолиб Сулаймонов (Бухоро) кумуш, Элбек Тожиев (Тошкент вил.) ҳамда Нодирбек Мавлонбердиев (Хоразм) ушбу вазнда бронза медали соҳиби бўлди.

Мусобақа давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА