English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: 6 та вазннинг чемпионлари маълум
10:13 / 2022-02-23

Кеча, 22 февраль куни Навоий шаҳрида дзюдо бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги баҳсларида 6 та вазн тоифасида мамлакатнинг энг кучли спортчилари аниқланди.

Муросасиз беллашувлар натижасида Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилояти вакиллари энг кўп медаль жамғаришга эришди. 

Ўсмирлар ўртасидаги курашларда 50 кг вазн тоифаси самарқандлик Миржаҳон Сайфиддинов, 55 кг.да Aнвар Иброҳимов, 60 кг.да бухоролик Сардор Ҳимматов ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Қизлар ўртасида 40 кг.да навоийлик Лазиза Ҳайдарова, 44 кг.да бухоролик Дилнура Исроилова ҳамда 48 кило оғирликда Тошкент вилояти вакиласи Зарина Жамолова олтин медалларга мушарраф бўлди. 

Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунида ўсмирлар 66, 73, 81 кг, қизлар эса 52 ва 57 кг вазн тоифаларида совринли ўринлар учун беллашади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионатда муносиб натижаларга эришган ёш дзюдочилар келажакда мамлакат терма жамоасига номзод сифатида жалб этилади. 

Т.Рўзиев, ЎзА