French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: 12 та мамлакат терма жамоаси Тошкентда жам бўлди
10:09 / 2023-08-31

Шу кунларда пойтахтимизда дзюдо бўйича ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида мамлакатимиз спортчилари билан биргаликда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон, Қувайт, Финляндия, Греция, Молдова, Танзания ва Исроил давлатларининг 400 нафарга яқин вакиллари иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтадиган "Катта дубулға" турнирига тайёргарлик вазифасини ўтайдиган мазкур халқаро ўқув-машғулот йиғини мамлакатимиз дзюдочилари, шунингдек яна бир қатор терма жамоалар учун "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинлари олдидан муҳим босқич вазифасини ўташи билан аҳамиятли.  

Олимпия ўйинларининг иштирокчилари, жаҳон ва қитъа чемпионатларининг совриндорларини жамлаган Тошкент машғулотлари 7 сентябрга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА