French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё матбуоти саҳифаларида
21:32 / 2020-06-25

Қозоғистон Ўзбекистоннинг Хитой ва Россиядан сўнг учинчи ўринда турадиган асосий савдо ҳамкорларидан биридир.

Тоқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги рақобат тўғрисида: “Бу мамлакат бунёдкорлик билан шуғулланмоқда, митингвозлик қилаётгани йўқ” - Қозоғистон етакчиликни сақлаб қолиши керак, бироқ “митинглар” бунга халал бериши мумкин, деди Қосим-Жомарт Тоқаев.ЎзАДунё матбуоти саҳифаларида

Қозоғистон Президенти «Ана тiлi» газетасига берган интервьюсида Қозоғистонда қозоқ тилидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Ўзбекистонда тилга оид масаланинг ҳал этилиши тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу ҳақда “Forbes Kazakhstan” хабар тарқатган.

“Дарҳақиқат, тилга оид муаммо катта сиёсий аҳамиятга эга ва агар у нотўғри қўлланса, давлатчилик ва мамлакат фуқаролари хавфсизлиги учун тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Биз бунга Украина мисолида гувоҳ бўлдик”, - деди Қозоғистон раҳбари.

Шу билан бирга, у давлат тилининг мақомини ошириш ва қўллаш соҳасини мажбуран кенгайтириш мақсадида тўғридан-тўғри қилинган ҳужум самарасиз, чунки бу миллатлараро муносабатлар беқарорлигига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

“Бундан ташқари, Россия билан дунё бўйича энг узун қуруқлик чегарасида жойлашган давлат билан боғлиқ геосиёсий вазиятни ҳисобга олишимиз ҳам керак. География ҳам геосиёсатнинг муҳим омилидир. Барибир, жараён тўхтаб қолиши керак эмас, бу ишларни шовқин-қурон кўтармасдан бажариш керак”, - деб ҳисоблайди Қозоғистон етакчиси.

Ўзбекистон тажрибаси бу борада яхши намуна бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Тоқаев: “Улар ўзбекларга хос бўлган хушмуомалалик ва баодоблик билан, керак бўлганда рус тилига мурожаат қилиб, тил муаммосини тўлиқ ҳал қилишди. Ажабланарлиси шундаки, Ўзбекистоннинг давлат органларида ҳанузгача рус тилидан фойдаланилади, бу халқнинг бутун прагматизми ҳам шунда. Бутун тарих давомида шундай бўлиб келган. Кам сонли ўзбеклар ижтимоий муносабатларни сиёсийлаштиришдан қочиб, меҳнат ва савдога устувор аҳамият берган ҳолда, XX аср бошларида Марказий Осиёдаги энг йирик этник гуруҳга айланишди. Шунинг учун буюк Абайнинг ўзбек халқи ҳақидаги башоратли сўзлари бизнинг технологик давримизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ: Ҳозирги кунда бу мамлакат бунёдкорлик билан шуғулланмоқда, митинг қилаётгани йўқ”.

Президентнинг фикрича, Қозоғистон, асосан, ташқаридан иғвогарлик шиорлари билан эълон қилинган “митинглар” таъсирида қолди ва бу минтақавий даражадаги жиддий рақобат кучайиб бораётган халқаро майдонда мамлакатни мураккаб аҳволга солиб қўймоқда: “Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёдаги асосий давлатлар саналади. Мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилган, бу иқтисодий рақобатни ҳам истисно этмайди. Биз шуни унутмаслигимиз керак. Қозоғистон етакчилик ўрнини сақлаб қолиши керак. Бунинг учун эса мамлакатимиз барқарор бўлиши керак”.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг Хитой ва Россиядан сўнг учинчи ўринда турадиган асосий савдо ҳамкорларидан биридир. Forbes.uz аввал хабар берганидек, ушбу икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми январь - май ойларида 1 миллиард доллардан ошди, Қозоғистонга Ўзбекистондан, асосан, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.

P/S: “Дунё матбуоти саҳифаларида” номли янги рукнимизга оид таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.