Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Душанбеда Марказий Осиё минтақаси футболчи қизлари тўпланмоқда
17:23 / 2022-07-04

Тожикистон пойтахти Душанбеда футбол бўйича аёллар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар тарқатди Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги Марказий Осиё футбол ассоциацияси маълумотига таяниб.

Ташкилот берган хабарга кўра, аёллар иштирокидаги миллий терма жамоалари учрашувлари уч ҳафта давом этади, яъни мусобақалар 6 июлдан 21 июлгача мўлжалланган. Барча учрашувлар пойтахтнинг марказий стадионида ўтказилади.

Хабарда айтилишича, Марказий Осиё турнирида минтақанинг бешта мамлакати –-Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон терма жамоалари қатнашади.

Марказий-Осиё футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерациясининг  (АФК) бўлими ҳисобланади. Ташкилотга 2014 йил 10 июнда асос солинган ва 2015 йил 9 январдан расман фаолият кўрсата бошлаган. Федерация Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол федерацияларини ўзида бирлаштиради. 2015 йилнинг ўрталаригача ташкилот Марказий Осиё футбол федерацияси деб номланган.