Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Душанбеда 2024 йил учун Ҳаракатлар режаси имзоланди
15:21 / 2024-04-12

Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов Душанбе шаҳрига амалга оширилган амалий ташриф доирасида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Хайриддин Усмонзода билан учрашди.

Дастлаб томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона муносабатни юқори баҳолаб, ҳамкорликни янада ривожлантириш икки мамлакат манфаатларига мос келишини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Хайриддин Усмонзода ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда қардош мамлакатлар раҳбарларининг ролини муҳим деб атади.  

Учрашувда, шунингдек, икки мамлакат эксперт ва таҳлилий ҳамжамиятлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Хусусан, Марказий Осиё халқаро институти ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази томонидан Душанбе шаҳрида икки мамлакат етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий тузилмалари вакиллари иштирокида анжуман ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.  

Қайд этилганидек, ушбу тадбирнинг долзарблиги давлатлар кун тартибининг муҳим масалалари бўйича ягона тўхтамга келиш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш зарурлиги билан белгиланади.  

Мулоқот якунида таҳлилий марказлар раҳбарлари институт ва марказнинг 2024 йил учун Ҳаракатлар режасини имзолади. Ҳужжатда ўзаро ташрифлар ташкиллаштириш, экспертларнинг икки мамлакат таҳлилий марказлари томонидан ўтказиладиган халқаро анжуманларда иштирок этиши, олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар олдидан икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ва шу орқали илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш кўзда тутилган.  

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА