Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Душанбе саммитида Эрон Ислом Республикасини ШҲТга аъзоликка қабул қилиш жараёни бошланади
18:03 / 2021-09-16

Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик тошкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатлар етакчиларининг саммити арафасида қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Саммит якунида ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари Эрон Ислом Республикасини ШҲТга тўлақонли аъзо қилиб олиш бўйича жараённи бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий кузатувчи мамлакат раҳбари сифатида эртага ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу Иброҳим Раисийнинг Эрон Президенти этиб сайлангандан кейинги илк хорижий сафаридир.