French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Душанбе Россияда олиб борилаётган "Нелегал" амалиётига изоҳ берди
12:06 / 2023-08-11

Россияда олиб борилаётган “Нелегал” амалиёти доирасида хорижликларнинг мамлакатда қонуний юрганлигини текшириш айнан Тожикистон фуқароларига қаратилмаган. Республика ҳукумати бу ҳақда олдиндан хабардор қилинган, деди Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирининг ўринбосари Шаҳноза Нодирий.

“Бу фақат Тожикистон Республикаси фуқароларига тегишли эмас, Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси фуқаролари ҳам ушбу амалиёт доирасида текширилмоқда. Шу боис буни фақат Тожикистон фуқароларига босим бўляпти, деб қабул қилмаслик керак”,  деди вазир матбуот анжуманида. Вазирнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси туфайли Россияда 2019 йилдан буён бундай амалиёт ўтказилмаганди.

Нодирий ОАВ бу ҳақда ёлғон хабарлар кўп тарқатаётганига эътибор қаратди. Унинг айтишича, Тожикистон ҳукумати ҳам худди шундай амалиётни ўтказмоқда.

11 июль куни Россия ички ишлар вазирлиги “Нелегал” амалиётининг биринчи босқичида 7 минг хориж фуқаросини РФ ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилингани ҳақида маълум қилганди. Умуман, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари миграция қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ жами 45 мингта ҳолатни аниқлаган.

Жорий йилда ОАВ Россияда ишлаётган Тожикистон фуқаролари ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланаётгани ҳақида бир неча бор ёзган эди. Тожикистон томонининг таъкидлашича, ушланган мигрантларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиш ҳолатлари ҳам кузатилган.