Дурдиев Умиджон Дурдимуратовичнинг физика-математика фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тўсин кўндаланг тебраниш тенгламаси учун тўғри ва тескари масалалар” мавзусида
Дурдиев Умиджон Дурдимуратовичнинг 01.01.02 – “Дифференциал тенгламалар ва математик физика” ихтисослиги бўйича “Тўсин кўндаланг тебраниш тенгламаси учун тўғри ва тескари масалалар” мавзусидаги фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.02.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 27 январь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд ш., Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Тел.: (+99866) 231–06–32
e-mail: patent@samdu.uz