Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёнинг кучли боксчилари Нур-Султонда
10:43 / 2022-06-30

Кеча, 29 июнь куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда бокс бўйича “Елорда кубоги” баҳслари бошланди. Дастлабки кунги жанглар ўғил болалар ўртасида ўтказилди.

Бугун, 30 июндан халқаро мусобақанинг қизлар ўртасидаги илк саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Хабар берганимиздек, мазкур нуфузли мусобақада эркаклар ва аёллар бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 20 нафар аъзоси ҳам қатнашмоқда. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов телефон орқали мулоқотда ушбу мусобақанинг моҳияти, рақиблар ва турнир ҳақидаги фикрларини билдирди. Халқаро турнирда иштирок этиш боксчи қизларимизга тажриба оширишда муҳим аҳамият касб этишини, жангларда иштирок этиш кўникмасини ошириб боришини таъкидлади. 

Мазкур турнирда Хитой терма жамоаси асосий таркиб билан қатнашаётган бўлса, Ҳиндистон вакилалари 2 та таркибда, Қозоғистон эса 4 та таркиб билан иштирок этмоқда. Бундан ташқари, Қирғизистон, Мўғулистон ва Ўзбекистон терма жамоаси қизлари ғолиблик учун кураш олиб боради. 

Қуръа натижасига кўра, боксчи қизларимиз дастлабки босқичларда асосан қозоғистонликлар билан жанг ўтказади. 

Айтиш лозим, Ҳиндистон ва Хитой терма жамоалари нафақат Осиё, балки жаҳон миқёсида ҳам аёллар боксида етакчи ҳисобланади. Худди шунингдек, Қозоғистон ҳам Осиёда ўз ўрнига. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Куба, Ҳиндистон, Япония, Мўғулистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон каби 10 та давлатнинг 250 нафар боксчилари қатнашмоқда. 

Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ҳамда Жаҳон чемпионати ғолиблари иштирок этаётган нуфузли мусобақа 5 июлга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев,  ЎзА