Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёнинг етакчи давлатлари Эронни вазминликка чақирди
13:00 / 2026-03-10

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг учта доимий аъзоси — Россия, Хитой ва Франция Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб кетмаслиги учун Теҳронни вазмин бўлишга чақирди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.

Таъкидланишича, уларнинг асосий мақсади – минтақада кенг кўламли урушнинг олдини олиш, томонларни ҳарбий тўқнашувлардан қайтариш ва дипломатик мулоқот каналларини сақлаб қолишдир.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий айтишича, Теҳрон зиддиятни кенгайтириш ниятида эмас. Шу билан бирга, ўлка ўз миллий манфаатлари ва ҳудудий яхлитлигига бўлган ҳар қандай тажовузга муносиб жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Кўпгина давлатлар АҚШ-Исроил блоги билан Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри тўқнашув бутун Яқин Шарқни қамраб олувчи, назорат қилиб бўлмайдиган урушга айланиб кетишидан жиддий хавотирда. Шу сабабли мазкур чақириқ минтақавий хавфсизликни таъминлаш йўлида муҳим дипломатик қадам сифатида қаралмоқда.

Ф.Яхшибоева, ЎзА