Американинг “Forbes” журнали 2025 йил якунларига кўра дунёнинг энг қиммат 10 та спорт жамоаси рейтингини тузди.
Унга кўра, топ-10 жамоанинг умумий қиймати 353 миллиард АҚШ долларидан ошган бўлиб, ҳар бир жамоанинг ўртача баҳоси 7,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 22 фоизга юқорилаган.

Топ-10 таликка 11 та америкалик жамоа киритилди, чунки 10-ўринни икки жамоа бўлишиб олган. Улар орасида 7 та жамоа Миллий футбол лигаси (NFL), 3 та жамоа Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) ва 1 та жамоа Бош бейсбол лигаси (MLB) вакили ҳисобланади.
“Forbes” версиясига кўра, дунёнинг энг қиммат 10 та жамоаси:
1. “Даллас Ковбойс” (Америка футболи) — 13 миллиард АҚШ доллар;
2. “Голден Стэйт Уорриорз” (баскетбол) — 11 миллиард АҚШ доллар;
3. “Лос-Анжелес Рэмс” (Америка футболи) — 10,5 миллиард АҚШ доллар;
4. “Нью-Йорк Жайентс” (Америка футболи) — 10,1 миллиард АҚШ доллар;
5. “Лос-Анжелес Лейкерс” (баскетбол) — 10 миллиард АҚШ доллар;
6. “Нью-Йорк Никс” (баскетбол) — 9,75 миллиард АҚШ доллар;
7. “Нью Ингланд Пэтриотс” (Америка футболи) — 9 миллиард АҚШ доллар;
8. “Сан-Франциско Форти Найнерс” (Америка футболи) — 8,6 миллиард АШҚ доллар;
9. “Филадельфия Иглз” (Америка футболи) — 8,3 миллиард АҚШ доллар;
10. “Чикаго Беарс” (Америка футболи) — 8,2 миллиард АҚШ доллар;
11. “Нью-Йорк Янкис” (бейсбол) — 8,2 миллиард АҚШ доллар.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА