Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёни лол қолдирган дзюдочиларимимиз жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди
11:21 / 2025-08-31

Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 71 мамлакатидан 551 нафарга яқин полвонлар ўзаро беллашди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 5 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Жумладан, мусобақанинг вазни 40 килограммгача бўлган қизлар ўртасидаги беллашувларда Дилафрўз Болтабоева барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди ва ўсмир қизлар ўртасида жаҳон чемпионатида 10 йил аввал Диёра Келдиёрова томонидан қўлга киритилган олтин медалдан сўнг, ушбу медални терма жамоамизга келтирган иккинчи дзюдочи қизга айланди.  

Бу йилги жаҳон чемпионатининг ўғил болалар орасидаги баҳсларда  Хушнуд Султонов (50 -кг), Хушнудбек Бурхонов (55 -кг),  Иномжон Баҳодиров (-81 кг) ва Умида Ниғматова (+78 кг) ўз вазн тоифаларида терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль келтирди. Шунингдек, Дилшод Каримов ва Саъдулла Равшанов бронза медаль билан тақдирланди.  

Шу тариқа, ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очган ушбу жаҳон чемпионатида полвонларимиздан сўнг,  IJF байроғи остида қатнашган россиялик дзюдочилар 4 та олтин ва 3 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Бразилия терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаб берди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА