Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёдаги ярим миллиарддан ортиқ аҳоли ўта қашшоқлашиш хавфи остида
09:36 / 2021-12-13

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки коронавирус пандемияси туфайли дунёдаги ярим миллиарддан ортиқ аҳолига ўта қашшоқлашиш хавф солаётганини маълум қилди.

ТАСС бу ҳақда ташкилотларнинг ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

COVID-19 тиббий хизмат кўрсатиш мезонлари бузилишига ва соғлиқни сақлаш тизимида ҳаддан ортиқ босим юзага келишига сабаб бўлган. Натижада кейинги ўн йилликда биринчи марта аҳолининг иммунизацияси тушиб, безгак ва силдан ўлим сурати ошган.

Ташкилотлар пандемия 1930 йиллардан кейинги энг кучли иқтисодий таназзулни юзага келтиргани ва одамлар тиббий хизматга пул тўлай олмай қолаётганини айтмоқда.