English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёдаги ҳавоси энг ёмон 100 та шаҳар номи маълум қилинди, улар орасида Тошкент ҳам бор
14:14 / 2022-12-13

Пекин (ХХР), Бағдод (Ироқ) ва Бишкек (Қирғизистон) шаҳарлари 2022 йил дунёнинг ҳавоси энг ёмон 100 шаҳри рўйхатида биринчи учталикни эгаллади, дейилади World Air Quality жаҳон рейтинги сайтида келтирилган ҳисоботда.

Мазкур рейтинг дунёнинг 100 та шаҳрида 0,001 дан 2,5 микрометр ўлчамигача бўлган кичик зарраларни кўрсатувчи PM2,5  маълумотларига кўра тузилган. Масалан, рейтингда келтирилишича, ҳозирги пайтда Бишкекда РМ2,5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган ҳаво сифатининг йиллик меъёридан 49,1 баробар юқори ҳисобланади.  

Ҳавоси энг ёмон шаҳарлар рейтингида юқори ўринларни жумладан, Деҳли, Мумбай ва Калькутта (Ҳиндистон), Лахор ва Карачи (Покистон), Москва ва Архангельск (Россия), Тошкент (Ўзбекистон), Остона (Қозоғистон), Доха (Қатар), Ар-Риёд (Саудия Арабистони), Қуддус ва Тель-Авив (Исроил), София (Болгария), Нью-Йорк, Портленд, Детройт (АҚШ), Краков (Польша), Брюссель (Бельгия), Вена (Австрия), Торонто (Канада), Будапешт (Венгрия), Токио (Япония), Стамбул (Туркия) ва дунёнинг бошқа бир қатор шаҳарлари эгаллаган.  

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича,  ҳавонинг ифлосланиши атроф-муҳит учун энг жиддий таҳдид ҳисобланади, чунки у ҳар йили 7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлар экан. Бундай ҳаво кўпгина, жумладан,  астмадан тортиб саратонгача, силдан тортиб юрак хасталигигача бўлган касалликларни қўзғатади ва давосини қийинлаштиради. Ҳар кунги иқтисодий зарари дунё бўйича саккиз миллиард долларни ташкил этади.  2019 йилда дунё бўйича жами ўлим ҳолатининг 12 фоизига ҳавода (хоналарда ҳам, кўчада ҳам) зарарли моддалар кўплиги сабаб бўлган.