Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёдаги геосиёсий вазият Ўзбекистон ёғ саноатига қанчалик таъсир қилади? (+видео)
20:39 / 2022-06-09

Ушбу саволга “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Қамар Серкаев аниқлик киритди:

“Ўзбекистон аҳолисининг йиллик ёғ истеъмоли 470 минг тоннани ташкил этади. Шундан 270 минг тоннасини ўзимизда ишлаб чиқарамиз. 2010 йилгача мамлакатимизда атиги 24 та ёғ ишлаб чиқариш корхонамиз бўлган бўлса, бугунги кунда 500 тадан ортиқ.

Бизда ёғ ишлаб чиқариш қуввати етарли ҳисобланади. Аммо ўзимиздаги хом-ашё аҳоли истеъмол қиладиган ёғнинг 60 фоизига етади. Шунда хом-ашёнинг 5 фоизи четдан келадиган бўлса, қолган 35 фоиз талаб тайёр ёғ маҳсулоти импорти ҳисобига қондирилади.

Бугунги кунда бутун дунёда ёғ нархининг кўтарилиши сезилмоқда. 2020 йилда карантин сабабли ёғ нархи кескин даражада кўтарилган бўлса, айни кунда геосиёсий вазият таъсирида бироз кўтарилган. Бу жараён Ўзбекистонга ҳам қисман, яъни 35 фоиз импорт ҳисобига таъсир қилиши мумкин.

Сентябь ойига бориб ўзимизда ҳам хом- ашё маҳсулотлари тайёр бўлиб қолади. Айни кунда эса ҳукуматимиз бошчилигида бозорлардаги ёғ нархи назорат қилиб бориляпти.

Омборларимизда ҳозирги кунда ёғ маҳсулотлари етарли даражада. Одамларнинг хавотир олишига ҳожат йўқ."

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bLmk9Duurwg" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ш.Отабоев, Д.Ёқубов (видео), ЎзА