Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёдаги энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчилар талабалар билан учрашди
17:26 / 2022-04-15

Тошкент давлат транспорт университетида университет ректори О.Абдураҳмонов билан «Airbus» компаниясининг ижрочи вице-президенти, Европа минтақавий савдо бўйича президенти Воутер Ван Верш ва «Airbus»нинг Шарқий Европа бўйича вице-президенти Жак Гаррик ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида француз компанияси билан ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати, учувчилар тайёрлашнинг французча тажрибалари ҳақида ўртоқлашилди. Шунингдек, "Airbus“ вакиллари Авиация транспорти муҳандислиги факультетининг талабалари билан учрашди ва Ўзбекистон – “Airbus”нинг 30 йиллик ҳамкорлиги, унда эришилган ютуқлар, компаниянинг келгусидаги стратегик ва истиқболли режалари ҳақида маъруза ўтказди.  

Маъруза давомида талабалар «Airbus» компаниясининг узоқ йиллик тажрибаси, эришилган ютуқлар ва компания қадриятлари ҳақида маълумотлар олишди. Маъруза сўнгида Воутер Ван Верш талабаларнинг саволларига жавоб берди.  

Маълумки, "Airbus“ – дунёдаги энг йирик самолёт ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, 1960 йилларнинг охирида Европанинг бир қанча самолёт ишлаб чиқарувчилари бирлашиши натижасида ташкил топган. У ”Airbus" бренди остида йўловчи, юк ва ҳарбий транспорт самолётларини ишлаб чиқаради.  

Тадбирда қайд этилганидек, халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий учувчилар тайёрлаш учун ҳозирги кунда Тошкент давлат транспорт университети Франция, Польша, Россия Федерацияси, Беларусь, Чехия каби давлатлар билан учувчилар тайёрлаш борасида меморандумлар имзолаган.  

Гулноза Бобоева, ЎзА