Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёдаги энг яхши талабалар шаҳри
17:44 / 2022-07-14

Британиянинг Quacquarelli Symonds (QS) компанияси томонидан талабалар таҳсил олиши учун энг қулай шароитларга эга бўлган шаҳарларга бағишланган Best Student Cities Ranking 2023 тадқиқоти эълон қилинди.

 QS рейтингига аҳоли сони 250 минг нафардан зиёд бўлган дунёнинг 110 та шаҳри киритилган. Тадқиқот натижалари 98 426 нафар талабаларнинг фикрига асосланади.  

Лондон кетма-кет тўрт йил давомида дунёда глобал пешқадамликни сақлаб турибди. У навбатдаги муваффақиятига халқаро даражадаги университетларининг юқори концентрацияси, шаҳарда таҳсил олган талабаларнинг ижобий фикрлари, битирувчилар учун ажойиб карьера имкониятлари ва чет эллик талабалар учун очиқлик даражаси юксаклиги туфайли эришган.  

Кучли бешликдан шунингдек, Сеул, Мюнхен, Цюрих ва Мельбурн шаҳарлари ҳам ўрин олган. Умуман олганда, дунёда талабалар ҳаёт кечиришининг нархи ошган. «Талабалар бориши мумкин бўлган шаҳарлар камайиб бораётгани ташвишли масала», - дейди QS катта вице-президенти Бен Соутер. 

Осиё мамлакатлари шаҳарлари ҳақида сўз борганда, Хитой (Пекин, Шанхай) ва Япония (Токио, Осака) нинг икки шаҳри таҳсил олиш учун етарли даражада жозибали деб топилган. 

Сеулнинг QSнинг “Энг яхши талабалар шаҳарчаси” рейтингидаги салмоқли ўсиш кўрсаткичлари деярли барча йўналишлар бўйича эришилган ижобий натижалар билан асосланади. «Шунга қарамай, шаҳар ҳар бир салоҳиятли талабани ҳайратда қолдириш учун муайян ишларни амалга ошириши лозим», - деб ёзади QS. Баҳоларга кўра, Сеул “талабалар фикри” кўрсаткичида олти поғонага пастлаган.  


Гулруҳ Абдуллаева, ЎзА