Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёдаги энг яхши сармоя...
17:08 / 2022-08-04

Илмга эътибор, таълимга муҳаббат тараққиётнинг асосини ташкил этади.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, янги 2022 -2023 ўқув йили арафасида Наманган шаҳридаги 2 минг 927 нафар ўқувчи таҳсил оладиган 1-сонли мактабдаги 48 та синфхона, фаоллар зали, 2 та спорт зал, ошхонадан тортиб, фойеси, ташқи ва ички фасадлари, коридорлар таъмирланиб, янги ўқув йилига тахт ҳолга келтирилди.

Бу жараёнга бефарқ бўлмаган, 4 нафар фарзанди шу даргоҳда таҳсил олаётган тадбиркор, «АNAMED” хусусий клиникаси директори, Олий мажлис Сенати аъзоси Носирбек Абдуллахонов 2 та синф хонасини ўз шахсий маблағи ҳисобидан тўлиқ тўлиқ жиҳозлаб, таъмирлаб берди.

Мамлакатимизда ёшларни билимли кадрлар этиб тайёрлаш, келажакка ишонч билан кириб бориши учун устувор аҳамият қаратилаётгани бежиз эмас.

Дунёдаги энг яхши сармоя эса албатта фарзанд келажагини ўзгартира оладиган, таълими учун сарфланган сармоя ҳисобланади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА