Дунёдаги энг кекса врач ўзининг 100 ёшини нишонлади ва нафақага кетишдан бош тортди
Lenta.Ru, хабар беришича, Американинг Огайо штатидаги Кливленд шаҳрида истиқомат қилувчи Говард Такер бир асрни қаршиламоқда ва дунёдаги энг кекса амалиётчи шифокор, деб тан олинди. Кекса бўлишига қарамай, у нафақага чиқишни ўйламаяпти ва тўлиқ ставкада ишлашда давом этмоқда.
Унинг иш вақти соат эрталаб тўққиздан то кеч соат олтигача давом этади.
Кекса шифокор пенсияга чиқмоқчи эмас. «Йўқ чиқмайман! Мен пенсияни узоқ умр кўришнинг душмани, деб биламан. Ҳатто ёшлик чоғимда ҳам нафақага чиқиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман. Ўз ишингни яхши кўрсанг ва фаолиятни давом эттира олсанг, нима кераги бор тўхтатиб?», дейди у Говард бобонинг турмуш ўртоғи Сью хоним ҳам 89 ёшда ва у ҳам амалиётчи психоаналитик бўлиб ишлаб келмоқда.