Дунёда қанча бола COVID-19 қурбони бўлгани маълум қилинди
Пандемия бошлангандан буён дунё бўйича 9 минг бола коронавирус қурбони бўлган, бу жуда паст ўлим кўрсаткичидир, деди Россия педиатрлар иттифоқи президенти Лейла Намазова-Баранова.
"Болалар ўлими жуда кам – пандемия даврида сайёрамизда 9 минг бола вафот этган", - дейилади Намазова-Баранованинг “Яшаш вақти” бутунроссия конференциясига тақдим қилган маърузасида.
Унинг таъкидлашича, болаларнинг коронавирусга чалиниб нобуд бўлиши 1-3 фоизни ташкил этади. Мутахассиснинг айтишича, тўрт ёшга тўлмаганлар гуруҳида ўлим 2020 йил январдан 2021 июлгача бўлган даврда икки баробарга кўпайган, 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда эса бу кўрсаткич уч баробар ортган.