Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 179 миллион 241 мингдан ошди
14:01 / 2021-06-25

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб берган хабарига кўра, ҳозирда дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 179 миллион 241 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

Шундан 3 миллион 889 мингдан зиёд киши вафот этган (24.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:24 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 398 737 шахсда янги ҳолати аниқланди, 9 025 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  

180 миллион 002 мингдан ортиқ одам юқтирган,  

улардан 3 миллион 900 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,243 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,082 миллиондан ортиқ),  учинчи ўринда Бразилия (18,054 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,653 миллиондан ортиқ),  бешинчи ўринда эса Россия (5,388 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 12 874, Ҳиндистонда 54 069, Бразилияда 87 822, Францияда 2 320, Россияда эса 20 182 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 766 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.