Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 155 миллиондан ортди
12:00 / 2021-05-06

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосан берган хабарига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 153 миллион 954 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 221 мингдан зиёд киши вафот этган (05.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:38 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 721 398 янги ҳолати аниқланди. 11 491 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (06.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 155 миллион 203 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 241 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,123 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (20,665 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (14,779 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,590 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Туркия (4,929 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 39 480, Ҳиндистонда 382 315, Бразилияда 24 619, Францияда 23 116, Туркияда эса 28 997 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жорий йилнинг 4 май ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 107 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.