French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 181 миллион нафардан ошди
11:42 / 2021-06-28

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига таяниб берган хабарига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 889 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (28.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  181 миллион 47 минг нафардан ортиқ одам юқтирган.

Улардан 3 миллион 922 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича: АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 33,624 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,233 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (18,420 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,831 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Туркия (5,409 миллиондан ортиқ).