Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 130 миллион нафарга яқинлашди
12:22 / 2021-04-02

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (02.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 129 миллион 607 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 828 мингдан ортиғи вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хабарига кўра, Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра 30,539 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,839 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,303 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,755 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,503 миллиондан ортиқ).