Дунёда COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳалиям жиддий
Сўнгги ҳафта давомида ер юзи бўйлаб 18 миллиондан ортиқ COVID-19 инфекцияси билан зарарланиш ҳолати аниқланди.
Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди, — дея хабар берди ТАСС.
ЖССТ раҳбари сўзига кўра, кейинги бир неча ҳафта пандемияга қарши курашувчи соғлиқни сақлаш ташкилотлари учун жуда муҳим, жиддий давр бўлади.