French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда
23:48 / 2026-03-05

Қисқа, аниқ ва ишончли ахборот – глобал дунёда тезкор хабардорлик гаровидир. ЎзА жаҳонда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларни қисқа сатрларда ёритишда давом этади.

“Qatar Airways” Мaсқат ва Ар-Риёддан махсус рейслар қўяди

Qatar Airways will operate relief flights from Muscat and Riyadh

Яқин Шарқдаги уруш туфайли Қатар ҳаво ҳудуди ёпиқ қолмоқда. Шу боис “Qatar Airways” 5 мартдан бошлаб Ўмон пойтахти Мaсқат ва Саудия Арабистони пойтахти Aр-Риёддан чекланган миқдорда махсус эвакуацион рейслар амалга оширишини билдирди. Мaсқатдан Лондоннинг Хитроу аэропортига, шунингдек Берлин, Копенгаген, Мадрид, Рим ва Амстердам каби шаҳарларга училади, Aр-Риёддан эса Франкфуртга парвоз ташкил қилинади.

Авиакомпания йўловчиларга аэропортга боришдан олдин расмий хабар кутишни тавсия қилди. Бирлашган Араб Амирликлари ҳам махсус рейслар орқали минглаб йўловчини эвакуация қила бошлади. Шу тариқа икки кунда 60  самолётда 17 5000 киши мамлакатни тарк этган. Айрим авиакомпаниялар парвозни тиклаяпти, аммо минтақа бўйлаб ҳаво ҳаракати ҳамон жиддий чеклов билан амалга ошириляпти.

Хитой робототехникада Европани ортда қолдиряптими?

https://www.quadernidaltritempi.eu/wp-content/uploads/2023/07/labirinti-cina-high-tech-home.jpg

Дунё робототехника бозорида Хитой етакчилик сари жадал интилмоқда. 2025 йил истеъмолчига етказилган гуманоид роботларнинг 87 фоизи Пекинда тайёрланган. Ханчжоудаги “Unitree” ва “Agibot” каби компаниялар инновация ва ишлаб чиқариш бўйича глобал бозорда устунлик қилмоқда. Германия Канцлери Фридрих Мерц Хитойга ташрифидан кейин ўз мамлакати саноати “энди етарлича самарали эмас” дея тан олгани ҳам Европа саноатидаги хавотирни кучайтирди.

Бинобарин, таҳлилчилар Европа ҳали рақобатдан чиқмаганини қайт этган. Зеро, кўҳна қитъа аниқ муҳандислик, саноатни автоматлаштириш ва автомобил ишлаб чиқариш занжирида ҳамон кучли. Мутахассислар фикрича, Европанинг асосий имконияти “темир одам” эмас, балки сунъий интеллект, маълумот ва роботни саноат жараёни билан уйғунлаштириш соҳасида кўринади. Инвестиция миқдори эса АҚШ ва Хитойда анча юқори. Айни шу жиҳат Европа учун асосий муаммога айланган.

Эрон уруши пайти крипто бозор авж олди

Picture background

АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳужум бошлаганда анъанавий молия бозори ёпиқ эди. Биржа фақат душанба-жума тартибида ишлагани учун шанба кунги геосиёсий талвасани дарҳол баҳолаш имкони бўлмади. Ўша вазиятда 24 соат ишлайдиган крипто платформалар сармоядорлар учун асосий савдо майдонига айланди. Масалан, нефтга боғлиқ “Hyperliquid” шартномаларижуда қисқа муддатда 5 фоиздан кўп қимматлашди. Олтин билан таъминланган “Tether Gold” токени савдо ҳажми эса 300 миллион доллардан ошди.

Айни ҳолат крипто бозор глобал молия тизимида янги мақомга эга бўлаётганини кўрсатди. Кузатувчилар ушбу ҳодисани “молияни ўзгартирган дам олиш куни” деб аташди. Анъанавий биржа ҳам рақобат босими остида қолди: Нью-Йорк фонд биржаси ва “Nasdaq” келгусида деярли 24 соатлик савдони жорий этиш режасини тезлаштирмоқда. Эрон уруши чоғидаги ҳолат молия бозори доимий ишлайдиган янги тартибга ўтаётганини яна бир бор кўрсатди.

Макрон Нетаньяхудан Ливанда қуруқлик бўйлаб уруш бошламасликни сўради

https://www.ertnews.gr/wp-content/uploads/2023/10/macron_netaniaxou-scaled.jpg

Франция Президенти Эммануэль Макрон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ливан ҳудудига қуруқликдан ҳарбий амалиёт бошламасликни сўради. Унинг таъкидлашича, бу Ливаннинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва минтақадаги вазият янада кескинлашмаслиги учун муҳим. Шунингдек, фаранг етакчиси Ливан Президенти Жозеф Аун ва Бош вазир Навоф Салом билан ҳам гаплашиб, “Ҳизбуллоҳ”ни Исроилга қарши ҳужумни тўхтатишга чақиришини сўради.

Ҳозир Ливандаги вазият кескинлашяпти: янги ракета ва ҳаво ҳужуми сабаб 83 мингдан кўп одам уйини тарк этган. Франция минтақадаги хавфсизликни сақлаш мақсадида Кипрга қўшимча ҳаво ҳимояси тизими юборилиши, “Шарль де Голль” авиа ташувчиси Ўрта ер денгизи томон йўналтирилишини маълум қилди.

Сенат Трампнинг Эрон урушидаги ваколати чекланишини рад этди

https://s3.reutersmedia.net/resources/r/?m=02&d=20200213&t=2&i=1489939181&w=1200&r=LYNXMPEG1C1V5

АҚШ Сенатида республикачилар Президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини рад этди. “Уруш ваколати резолюцияси” номли бу ҳужжат етакчининг Конгресс розилигисиз янги ҳужум амалга ошириш имкониятини чеклаши керак эди.Овоз бериш натижасида 47 га 53 нисбат ҳосил бўлиб, ташаббус қабул қилинмади.

Шу аснода мудофаа вазири Пит Хегсет уруш аввал режалаштирилгандан кўпроқ – яна саккиз ҳафтагача давом этиши мумкинлигини билдирди.

Айни пайт фронтда тўқнашув кучайиб боряпти: АҚШ сув ости кемаси Эрон ҳарбий кемасини торпедо билан чўктиргандан кейин Теҳрон минтақадаги ҳарбий ва иқтисодий инфратузилмани “бутунлай йўқ қилиш” билан таҳдид қилди. Ракета ҳужуми Исроил шаҳарлари, жумладан Тель-Авив ва Қуддусга қаратилди. Шунингдек, Кувайт ва Баҳрайнга ҳам зарба берилгани айтилмоқда. Уруш бошлангандан бери Эронда 1000 га яқин, Ливанда 70 дан зиёд, Исроилда 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Ливандаги сурияликлар ватанига қайта бошлади

Picture background

Исроилнинг Ливанга кучли ҳаво зарбалари туфайли минглаб суриялик мамлакатни тарк этиб, ўз юртига қайтмоқда. Чегарадаги Жудайдат Ёбус ва Жуссия ўтиш манзили орқали бир куннинг ўзида тахминан 11 000 киши қайтган. Яъни, сўнгги йиллардаги вазият бутунлай ўзгарди: аввал сурияликлар урушдан қочиб Ливанга ўтган бўлса, ҳозир аксинча, Ливандаги хавф туфайли Сурияга қайтмоқда.

Чегарада узун навбат юзага келган. Айниқса Маснаъ ўтиш жойида машиналар километрлаб тирбандлик ҳосил қилган. Ливан томони ноқонуний миграция амалиёти учун жарима талаб қилмоқда. Натижада жараён янада секинлашяпти. Қайтаётганлар гувоҳлик беришича, қарор ихтиёрий бўлса-да, асосий сабаб Исроил зарбалари ва хавфдан қўрқиш.

АҚШ сув ости кемаси Эрон ҳарбий кемасини чўктирди

Picture background

Америка сув ости кемаси Ҳинд океанида, Шри-Ланка соҳили яқинида Эроннинг “IRIS Dena” ҳарбий кемасини торпедо ёрдамида чўктирган. АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет маълум қилишича, бу Иккинчи жаҳон урушидан кейин торпедо билан рақиб кемаси чўктирилган биринчи ҳолат. Халқаро сувда қўриқлаш хизматини олиб бораётган бу кема ракета, тўп ва торпедо тўплами билан жиҳозланган эди.

Нишонга олинган кемада тахминан 180 киши бўлган. Шри-Ланка ҳарбий-денгиз кучлари қутқарув амалиёти ўтказиб, 87 одамнинг жасадини топди, 32 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган ва улар Галле шаҳридаги шифохонага жойлаштирилган. АҚШ маълумотига кўра, уруш давомида Эроннинг камида 17 ҳарбий кемаси йўқ қилинган.

2040 йилга бориб дунёда семиз болалар сони 228 миллионга етади

Picture background

Янги “World Obesity Atlas-2026” ҳисоботига кўра, болалар ўртасида семизлик муаммоси дунё бўйлаб кескин ўсмоқда. 2025 йил 5-19 ёшли 177 миллион бола семириш ҳолатини бошдан кечирган. 2040 йилга бориб ушбу кўрсаткич 228 миллионга етиши тахмин қилиняпти. 2027 йилдан бошлаб тарихда илк бор бақалоқ болакайлар озғин тенгдошларидан кўпайиб кетиши мумкин. Мутахассислар айни ҳолатни глобал озиқланиш билан боғлиқ жиддий масала, дея баҳоламоқда.

Болалар семиришининг асосий сабаби сифатида нотўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик камлиги, она саломатлиги, кам эмизиш ва мактаб овқатланиш тизимидаги муаммолар кўрсатилган. Агар тезкор чора кўрилмаса, 2040 йилга келиб камида 120 миллион болада юрак касалликлари, диабет ва жигар муаммосининг илк белгилари пайдо бўлиши эҳтимоли юқори. Тадқиқот муаллифлари мазкур муаммо нафақат тиббий, балки иқтисодий ва ижтимоий хавфга айланаётганини таъкидламоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА