English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда
12:01 / 2026-03-03

Қисқа, аниқ ва ишончли ахборот – глобал дунёда тезкор хабардорлик гаровидир. Бинобарин, ЎзА жаҳонда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларни қисқа сатрларда ёритишда давом этади.

Трамп: Эронга ҳужум 4-5 ҳафта давом этиши мумкин

Trump says war in Iran could last 4 to 5 weeks, but US able to 'go far  longer' - Mothership.SG - News from Singapore, Asia and around the world

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий кампания тўртинчи кунга кирган бир пайтда операциялар 4-5 ҳафта давом этиши мумкинлигини билдирди. 

Теҳрон эса жавоб зарбаларини кучайтириб, Исроил ҳамда Қатардаги энергетика объектлари ва Саудиядаги АҚШ элчихонасига ҳужумлар уюштирганини маълум қилди. Эрон Ҳормуз бўғози ёпилганини даъво қилиб, ушбу стратегик йўлакдан ўтишга уринган кемаларга таҳдид қилди. Экспертлар фикрича, бу глобал нефть бозори ва халқаро савдо учун жиддий хавф сигналидир.

Юзлаб хорижликлар Озарбайжон орқали эвакуация қилинмоқда

Azerbaijan facilitates transit of foreign nationals from Iran VIDEO -  AZERTAC

Эрондаги кескинлашув фонида “Астара” чегара пункти орқали Озарбайжонга ўтишлар кескин ошди. Озарбайжон ҳукумати шанба куни ўз фуқаролари ва транзит орқали кирмоқчи бўлган хорижликлар учун чегарани очганини маълум қилган эди. Шу вақтдан бери камида 400 киши хавфсиз ҳудудга ўтгани айтилмоқда, уларнинг 100 нафари озарбайжонлик, қолганлари эса 19 давлат фуқаролари.

Теҳрондан автобусларда йўлга чиққан оилалар бомбардимонлар ҳақида гапириб, чегарадан ўтгач, ўзларини хавфсиз ҳис қилаётганини айтмоқда. Можаро чуқурлашган сариЭрондан қўшни давлатлар орқали чиқиш йўллари асосий эвакуация каналларига айланмоқда.

Урушлар киберҳужум тўлқинини кучайтириши мумкин

Iran conflict may trigger wave of geopolitical…

Эрон атрофидаги геосиёсий кескинлик яқин кунларда киберҳужумлар кўпайишига олиб келиши мумкин. “Palo Alto Networks” компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича хавфсизлик раҳбари Скотт Маккинноннинг айтишича, ҳар қандай қуролли можарода “рақамли қуроллар” ҳам ишга тушади. 

Таҳлилчига кўра, сунъий интеллект кибер таҳдидларни янада хавфли қилмоқда. Шу боис, компаниялар оддий ўронлардан воз кечиб, кўп босқичли “тасдиқлаш” ва қўшимча хавфсизлик чораларини жорий этиши керак. Маккиннон таъкидлашича, рақамли фронт энди ҳарбий можароларнинг ажралмас қисмига айланади.

Макрон ядровий захирани оширмоқчи

Macron orders nuclear warhead increase and unveils 'forward deterrence' plan  for Europe

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда ядровий каллаклар сонини ошириш буйруғини берди. Бретандаги баллистик ракета сувости кемалари базасидан туриб сўзлаган Макрон ўлка энди ўз ядровий арсенали ҳажмини ошкор қилмаслигини ҳам таъкидлади. Ҳозир Париж тахминан 290 та ядровий каллакка эга.

Француз етакчиси ядро бўйича концепция таклиф қилиб, у НАТОга муқобил эмас, балки уни тўлдирувчи европача қатлам бўлишини таъкидлади. Унинг айтишича, Британия, Германия, Польша ва яна бир қатор давлатлар бу таклифга қизиқиш билдирган. Париж ва Берлин ядровий бошқарув бўйича юқори даражали гуруҳ тузишга келишиб олди. Шу билан бирга, Макрон “охирги қарор Франция суверен ваколати бўлиб қолади” дея ядровий тугма устидан назорат бўлишмаслигини очиқ билдирди.

Тель-Авивда ракета зарбаси излари: бир аёл ҳалок бўлди

Tel Aviv residents assess damage after Iranian missile strike kills one

Исроилда Эрон ракета зарбасидан кейин турар-жой мажмуалари вайроналарга тўлди: бир аёл ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди. Ҳодиса жойида катта чуқур ҳосил бўлган, атрофдаги кўп қаватли уйларнинг ойна ва фасадлари шикастланган. Қутқарув хизматлари вайроналарни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Якшанба куни яна ҳаво ҳужуми сиреналари янграб, аҳоли бомбапаноҳларга тушди. Исроил расмийлари ҳаво мудофаа тизимлари бир қанча снарядларни тутиб қолганини айтди, аммо айрим ракеталар барибир зарар етказган. Бу ҳолат минтақадаги ўзаро зарбалар ҳали тўхтамаганини кўрсатмоқда.

Мадрид: Биз Эрон томонида эмасмиз

Spain rejects Israel's accusation of 'standing with Iran' and other tyrants

Испания ташқи ишлар вазири Хосe Мануэль Альбарес Исроилнинг “Испания Эрон томонида турибди” деган айбловларини “бемани ва кулгили” деб атади. Унинг сўзларига кўра, Мадрид изчил ташқи сиёсат юритмоқда. 

Мамлакат ва ЕИ асосий мақсадни кескинликни пасайтириш ва дипломатия орқали мувозанатни тиклашда кўради. Альбарес шунингдек, Испания ҳудудидаги АҚШ базалари Эронга зарба бериш учун ишлатилмаслигини билдирди.

Европада газ нархи 45%га “сакради”

European gas prices jump by as much as 45% as Qatar stops LNG production

Яқин Шарқдаги кескинлашув ортидан “Qatar Energy” дунёдаги энг йирик “LNG” майдони — “North Field” билан боғлиқ ишлаб чиқаришни тўхтатганини маълум қилди. Шу хабар фонида Нидерландиядаги “TTF” хабида савдо қилинадиган Европа эталон газ нархи бир кунда 45 фоизгача ошди. Буюк Британиядаги “NBP” индекси ҳам кескин кўтарилди.

Асосий хавотир Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш тақдири билан боғлиқ. Эрон ҳаракатни чеклагани ҳақида сигналлар ортидан танкерлар транзити деярли тўхтади. Қатар Европага “LNG” импортининг 12-14 фоизини етказиб беради, аммо муаммо фақат тўғридан-тўғри таъминотда эмас: агар Осиё бозорида танқислик юзага келса, глобал рақобат кучайиб, Европа учун ҳам нархлар яна ошиши мумкин. 

Мусулмон Зиё, ЎзА