Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда
17:10 / 2025-03-20

-

Пашинян Алиевни маслаҳатлашувга чақирди

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга Ереван ва Боку ўртасида тинчлик шартномасини имзолаш бўйича маслаҳатлашув бошлаш таклифини берди.

Азербайджан-Армения - мирный процесс JAMnews

– Лойиҳа келишиб олинган, энди битим имзоланиши кутиляпти, – деб ёзди Пашинян ижтимоий тармоқ орқали. – Президент Илҳом Алиевга маслаҳатлашув бошлашни таклиф қиламан.

Оқ уй Байден маъмуриятини товуқларга қирон келтирганликда айблади

Байдена обвинили в «убийстве» 8 млн кур — Haqqin

– АҚШ собиқ Президенти Жо Байден маъмурияти Дональд Трампнинг инаугурацияси олдидан мамлакат бўйлаб қарийб 8 миллион товуқни ўлдирди, – деб ёзди Оқ уй матбуот котиби Каролин Левит ижтимоий тармоқда. – Натижада тухум етказиб бериш узилиб, нарх ошди.

Мулозим юзага келган тухум тақчиллигига “Байден инқирози” деб ном берди. Унинг таъкилдлашича, Трамп ва қишлоқ хўжалиги вазири Брук Роллинс ҳозир муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда.

Сўнгги пайт АҚШда парранда гриппи эпидемияси туфайли тухум нархи кескин ошиши кузатилмоқда.

Хусийлар Исроилнинг Бен Гурион аэропортига ракета отди

В Израиле открыли аэропорт Бен-Гурион - TurkicWorld

“Al Masirah” телеканали хусийлар томонидан Исроилнинг Бен Гурион аэропортига “Фаластин-2” гипер товушли баллистик ракета ҳужуми амалга оширилгани даъво қилинган хабар тарқатди.

Яман армияси матбуот котиби Сари ҳам АҚШнинг самолёт ташувчи кемалари ва қатор ҳарбий кемалари ўққа тутилганини маълум қилди.

Британия Россияга қарши ядро қуролидан фойдаланиш учун

АҚШдан рухсат сўрамайди

СМИ: Британия отказала США в вопросе применения ядерных ракет против России  - РИА Новости, 20.03.2025

Оқ уй доктринасидаги сиёсий ўзгаришга нисбатан заифлик хавфи ортиб бораётган бир шароитда Британия Россияни тўхтатиб туриш учун ўз ядро қуролидан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишни истайди, деб ёзди “Daily Express газетаси.

– Ракетани сув ости кемасига жойлаштириш масаласи фақат Қироллик ҳукуматининг иши бўлади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, – деган Британия Ҳарбий-денгиз кучлари юқори мартабали амалдори.

Буюк Британия ва АҚШ ҳануз 1958 йилдаги Ўзаро мудофаа битими доирасида ҳамкорлик қилади. Мазкур ҳужжат икки давлатга махсус технологияларни алмашиш имконини беради. 1963 йил Президент Жон Кеннеди Буюк Британияга Америка етказиб бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ядро қуролидан фойдаланиш учун тезкор мустақиллик берганди.

Австрия мактабларида мобил телефон тақиқланади

Австрия ограничивает мобильные телефоны в школах

Австрияда мактабларида 1-8-синфларда қўл телефонидан фойдаланиш тақиқланади. Янги  қоида шу йил 1 майдан кучга киради. Республика таълим вазири Кристоф Видеркер журналистларга шу ҳақда маълумот берди.

Аниқлик киритилишича, айни қарор бошланғич, ўрта, махсус мактаб ва гимназияга тааллуқли. Шу билан бирга мактаблар учун айрим истисно ҳолатлари бор. Масалан, таълим мақсадида фойдаланиш зарур бўлганда уяли телефонни ёқиш мумкин бўлади.

Лукашенко инаугурацияси санаси маълум

Названа дата инаугурации Лукашенко - РИА Новости, 20.03.2025

Беларуснинг сайланган Президенти Александр Лукашенко инаугурацияси 25 март куни бўлиб ўтади, деб хабар тарқатди “БелТА” давлат ахборот агентлиги республика Марказий сайлов комиссияси маълумотига таяниб.

Маълумки, мамлакатда 26 январь куни бўлиб ўтган сайловда Лукашенко еттинчи марта давлат раҳбари этиб сайланди.

Конституцияга мувофиқ, қасамёд икки ойдан кечикмай, Халқ Ассамблеяси президиуми аъзолари, парламент қуйи ва юқори палаталари депутатлари, конституциявий ва олий суд судялари иштирокида тантанали тарзда қабул қилинади.

​​Германия 13 йиллик танаффусдан кейин Сурияда элчихонасини очди

Германия элчихонаси 2012 йил Сурияда фуқаролар уруши бошланиши сабабли ёпилган эди. Ваколатхона фаолиятини тиклаш маросимида мамлакат ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Германиянинг Сурия қайта қурилишини қўллаб-қувватлаш, ўзаро дипломатик муносабатни тиклаш муҳимлигини таъкидлади.

Бу Бербокнинг Асад режими ағдарилгандан кейин Сурияга иккинчи ташрифи.

​​Ироқда илк бор губернаторлик лавозимига аёл тайинланди

Ироқ Курдистони Ички ишлар вазирлиги Халабжа вилояти губернатори вазифасини бажарувчи лавозимига Нўҳша Насиҳ тайинлангани ҳақида хабар тарқатди.

– Бу тарихий воқеа мухторият ва Ироқ сиёсий ҳаётида муҳим қадам, чунки Насиҳ мамлакатда губернатор лавозимини эгаллаган биринчи аёл, – дейилган баёнотда.

Ироқ Курдистонининг бир қисми – Халабжа Эрон билан туташган чегарадан 15 километр масофада жойлашган. Минтақага Эрбил ва Сулаймония каби шаҳарлар киради.

С.Раҳимов тайёрлади.

ЎзА