Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда
20:06 / 2024-10-15

Россия ва Украина ўртасида махсус ҳарбий амалиёт чоғи ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар жасадини алмашиш доимий равишда амалга ошириб келинади, деди РФ Инсон ҳуқуқи бўйича комиссари Татьяна Москалькова “РИА Новости”га.

Татьяна Москалькова: биография и личная жизнь, муж, рост, карьера и  награды, Инстаграм и фото

“Ҳар қандай ҳолатда инсонпарварлик масаласи бўлиб қоладиган бу иш билан ҳарбийлар шуғулланмоқда, Мудофаа вазирлигимиз ва бошқа хизматлар доимий равишда шу йўлда ишлаяпти”, – деган у.

Эрон урушга  тайёрми?

 Эрон тинчликка интилади, лекин урушга тайёр ва бундан қўрқмайди, Теҳрон Ғазо сектори ва Ливанда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Арақчий Бағдодда ироқлик ҳамкасби билан бирга ўтказган матбуот анжуманида.

Столтенберг Яқин Шарқ можаросининг асосий муаммосини маълум қилди

Столтенберг назвал главную проблему ближневосточного конфликта - РИА  Новости, 13.10.2024

 НАТО собиқ Бош котиби Йенс Столтенберг “Spiegel” нашрига интервью бериб, Яқин Шарқдаги можародаги асосий муаммо мустақил Фаластин давлати йўқлиги, деди.

– Кўп вақтдан бери асосий муаммо фаластинликлар учун давлат йўқлиги бўлиб келмоқда, – деди у. – Мен икки давлат яратиш қийинлигини тушунаман, лекин 7 октябрь куни Исроилга қарши содир этилган ҳаракатдан кейинги воқеалар, бундай ечим муҳимлигини яна бир бор яққол кўрсатди.

TD Bank – АҚШ тарихида пул ювганини тан олган биринчи банк


АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд маълум қилишича, Америкадаги энг йирик 10 банкдан бири – “TD Bank” мамлакат тарихида биринчи бўлиб пул ювиш мақсадида қонунни бузганини тан олган.

– TD Bank АҚШ тарихида Банк сири тўғрисидаги қонун дастурини бузиш, шунингдек пул ювиш учун фитна уюштиришда айбланган дастлабки йирик банк бўлди, – деди у журналистларга.

Гарланд айтишича, етказилган зарарни қоплаш учун корпорация давлатга 3 миллиард долларга яқин жарима ва яна муайян миқдорда товон пули тўлайди.

ЕИ Украина ҳарбийларини тайёрлаш миссиясини узайтирмоқчи

СМИ узнали о новой тренировочной миссии: ЕС обучит 15 тысяч украинских  военных — DSnews.ua

Украина ҳарбийларини тайёрлаш бўйича ўқув миссияси яна икки йилга узайтирилади, деди ЕИ дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Люксембургда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якуни бўйича ўтказилган брифингда.

Август ойида ЕИ мудофаа вазирликлари раҳбарлари Брюсселдаги норасмий йиғилишда ўқув миссияси доирасида Украина ҳарбийларини тайёрлаш лимити 60 мингдан 75 мингга оширилиши юзасидан қарор чиқарилганди.

Исроил Эронга ҳужум усули ва вақти келишилганини маълум қилди

В Израиле заявили, что согласовали способ и время атаки по Ирану - РИА  Новости, 15.10.2024

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Йоав Галант  бошқа вазирлар билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувда Эронга жавоб ҳужумининг усули ва вақти тўғрисида келишиб олди. Фақат бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг якуний розилиги талаб қилинади. Бу ҳақда давлатга қарашли “Kan” телерадиокомпанияси хабар тарқатди.

Мадуро: Маск Венесуэладаги давлат тўнтаришига уриниш учун

миллиард доллар сарфлаган

 Президент Николас Мадуро америкалик тадбиркор Илон Маск Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишни молиялаштириш учун камида миллиард доллар сарфлаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, миллиардер Венесуэлани бошқариш ғоясига берилиб кетган. Хусусан, мамлакатдаги тартибсизлик тадбиркор ҳисобидан молиялаштирилган. 

“Илон Маск Венесуэладаги давлат тўнтариши, фашистик қўзғолон, сайлов жараёнига қарши зўравонлик учун камида бир миллиард доллар сармоя йўналтирди”, деди давлат раҳбари “Мадуро+ билан” кўрсатувида.

Венесуэлада президентлик сайлови 28 июлда бўлиб ўтган.

С.Раҳимов, ЎзА