Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда
14:20 / 2024-10-12

Кондолиза Райс: Россия, Хитой ва Эрон АҚШни етакчиликдан сиқиб чиқармоқчи

АҚШ собиқ давлат котиби Кондолиза Райс aйтишича, Россия, Хитой ва Эрон АҚШ учун ҳаётни “арзимас” қилиш ва мамлакатни халқаро етакчилик позициясидан сиқиб чиқариш мақсадида иттифоқ тузган.

Кондолиза Райс: Россия, Китай и Иран хотят выдавить США из лидерства

"Бу давлатларнинг кичик иттифоқи Қўшма Штатлар учун ҳаётни даҳшатли қилиш ва бизни халқаро етакчиликдан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда", деди у “Fox News” телеканалига берган интервюсида Москва, Пекин ва Теҳрон таҳдидларини баҳолар экан. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг қўлида “америкаликлар қони бор”, Хитой эса ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан тобора кучаймоқда.

“Таҳдид жиддий”, – дея хулоса қилган собиқ давлат котиби.

Эрон АҚШ иттифоқчиларига зарба бериш билан таҳдид қилди

Россия, Китай и Иран призвали Запад «проявить волю» по ядерной сделке — РБК

Эроннинг юқори мартабали мулозимларидан бири “Reuters” агентлигига маълум қилишича, мамлакат шу ҳафта бўлиб ўтган учрашувларда Саудия Арабистонини Исроилга ҳужум уюштиришда ёрдам берса, Подшоҳлик нефть иншоотлари хавфсизлигини кафолатлай олмаслигидан огоҳлантирган.

Шунингдек, у музокара чоғида “агар Форс кўрфази давлатлари ўз ҳаво кенглигини Исроилга очса, бу уруш ҳаракати сифатида баҳоланиши” қайд этилади, деган.

ЖБ директорлар кенгаши Украина учун янги фонд ташкил этилишини маъқуллади

Всемирный банк скорректировал прогноз роста ВВП Узбекистана на 2024 год

Мазкур жамғарма АҚШ, Япония ва Канада томонидан молиялаштирилади. Овоз беришда ягона эътироз Россия томонидан билдирилган. Жамғарма Жаҳон банки томонидан бошқарилади ва йил охиригача Украинага 50 миллиард доллар қўшимча маблағ бериш бўйича катта еттилик давлатларига мажбуриятни бажаришда ёрдам беради.

15 июнь куни “Катта еттилик” давлатлари Россиянинг музлатилган активидан олинган фойда ҳисобидан Украинага 50 миллиард ўтказиши хабар қилинган эди. Бу пул ҳарбий, бюджет эҳтиёжи ва мамлакатни қайта қуриш учун сарфланади.

Россия яқин кунларда “ядро бешлиги” мажлиси ўтказлишини маълум қилди

Рябков опроверг слова Трампа о полной сделке по денуклеаризации

Яқин икки ҳафта ичида Нью-Йоркда беш ядровий давлат: Россия, АҚШ, Хитой, Франция ва Буюк Британия вакиллари учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди. Аниқ сана ва иштирокчи расмийлар даражаси ҳақида маълумот берилмаган.

Украина билан уруш бошлангандан бери Россия ва Ғарб ўртасидаги ядровий таранглик мисли кўрилмаган даражага кўтарилди. Сентябрь ойида Президент Владимир Путин ядровий доктринага ўзгариш киритилиши, ядро қуролидан фойдаланиш кўлами кенгайишини эълон қилди. Кремль таъкидлашича, бу Ғарб учун аниқ сигнал, Россияга ҳужум қилишда иштирок этмоқчи бўлаётган давлатларни оқибатдан огоҳлантириш.

АҚШ Исроилни Эронга ҳужум кўламини чеклашна чақирмоқда

США предлагают Израилю ограничить масштаб удара по Ирану, сообщает Блумберг  - РИА Новости, 10.10.2024

Қўшма Штатлар Исроилга иқтисодий санкция жорий этиш эвазига Эронга қарши жавоб зарбаси кўламини чеклашни таклиф қилди, деб хабар тарқатди “Блумберг” манбаларга таяниб.

Агентлик маълумотига кўра, АҚШ расмийлари Эроннинг энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужум “энергетика бозори фаолиятини издан чиқариши” мумкинлигидан хавотирда. 1 октябрь куни Эрон Исроилни тарихда иккинчи марта йирик ракета отишмасига дучор қилди ва бу амалиёт ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати сифатида баҳоланди.

Миср Судандаги жангда иштирок этгани ҳақидаги даъвони рад этди

Египет опроверг утверждения о своем участии в боевых действиях в Судане -  РИА Новости, 10.10.2024

Миср Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор ҳаракат кучлари (ТҲК) қўмондони Муҳаммад Ҳамдан Даглонинг Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Судандаги жанговар ҳаракатда иштирок этаётгани ҳақидаги даъвосини рад этди.

Аввалроқ Дагло Мисрни Судан армиясини қўллаб-қувватлаш ва РРФ тузилмалари позицияларига ҳаво ҳужуми уюштиришда айблаган эди.

Суданда 2023йил 15апрелдан бери ТҲК ва мунтазам армия ўртасида шиддатли жанг давом этмоқда. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси мамлакатдаги вазият турли касалликлар авж олиши, соғлиқни сақлаш тизими ҳалокатли инқирозга учраши мумкинлигидан хавотир билдирган.

БРИКС ягона валютаси бўладими?

Силуанов высказался о единой валюте БРИКС - РИА Новости, 09.10.2024

БРИКС ягона валютасини яратиш ҳозирча кўриб чиқилмаяпти, гап муқобил молиявий ҳисоб-китоб ва тўлов тизимини яратиш ҳақида кетяпти, деди Россия молия вазири Антон Силуанов “RT Arabic” телеканалига берган интервьюсида.

– Ҳозир ҳеч қандай ягона валюта масаласи кўтарилмаяпти, фақат миллий валюталар, рақамли молиявий актив ва валюталардан фойдаланиладиган муқобил амалиёт тўғрисида гаплашиляпти, – деди у. – Дарвоқе, кўпгина марказий банклар рақамли валюта чиқармоқда, шуларни бир-бирига мослаш ва ҳисоб-китоб механизмини шакллантириш – айнан бизнинг вазифамиз.

Саҳрои Кабир чўлини кўп йиллар давомида биринчи марта сув босди

Пустыню Сахару впервые за много лет затопило - РИА Новости, 10.10.2024

Сўнгги ўн йилликларда биринчи марта катта миқдордаги ёмғир ёғиши натижасида Саҳрои Кабирни қисман сув босди, дейилган “Independent” газетаси хабарида.

Таъкидланишича, “тошқин Саҳрои Кабир чўлидаги пальма дарахтлари ва қумли тепаликлар орасида мовий сув ҳавзаларини ҳосил қилган”.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Марокаш ва Жазоирда 20 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий фермерлар ҳам жиддий зарар кўрган.

Туркияда марҳум дафн маросимида тирилди

Житель Турции ожил на своих похоронах, пишут СМИ - РИА Новости, 10.10.2024

Истанбулнинг Фотиҳ туманида марҳум ўзининг дафн маросимида қайта кўз очди, дея хабар тарқатди NTV телеканали.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар “марҳум”нинг юраги ураётганини сезиб қолишган. Шу заҳоти кекса эркакнинг юраги уқаланган ва касалхонага олиб кетилган.

80 ёшли Холид Байшу дафн этилаётганда тобут ичидан қичқириқ овози эшитилган.

Афсуски, шифокорлар чолнинг ҳаётини барибир сақлаб қололмадилар. Бемор касалхона келтирилгач, жони узилган.

С.Раҳимов,

ЎзА