Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда
21:26 / 2024-10-08

-

Арманистон МДҲ Вазирлар Кенгашининг икки баёнотига қўшилмади

Арманистон МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Москвада бўлиб ўтган йиғилиши якуни бўйича қабул қилинган икки баёнотга қўшилмади, деди мамлакат ташқи сиёсат идораси матбуот котиби Ани Бадалян.

“Арманистон “Евросиё хавфсизлигини таъминлаш тамойили тўғрисида”ги ҳамда “Халқаро муносабатда бир томонлама чеклов чораси қўллашга йўл қўйилмаслиги тўғрисида”ги  баёнотларга қўшилмади, дея Бадалян сўзларидан иқтибос келтирган “Armenpress” давлат агентлиги.

Йиғилишда бу икки ҳужжатдан ташқари “Жисмоний  тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги қўшма баёнот қабул қилинган.

Зеленский “ғалаба режаси” ҳақида янги баёнот берди

Украина Президенти Владимир Зеленский “ғалаба режасини якунлаш ва мазмунини оммага эълон қилишга ваъда берди. У ўз баёнотини ижтимоий тармоқ орқали эълон қилган.

– Ҳамкорларимиз ёндашуви, Украина учун бор реал имкониятни тушуниб, ғалаба режамизни кучайтирамиз, келгусидаги ҳаракат стратегиясини ҳаммага ошкор қиламиз, – деган у. – Муҳими, истиқбол мамлакатимизда ҳаммага тушунарли бўлиши керак.

Туниснинг амалдаги Президенти сайловда ғалаба қозонди

Туниснинг амалдаги Президенти Қайс Саид якшанба куни бўлиб ўтган сайловда 90,69 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деди мамлакат Олий мустақил сайлов комиссияси раҳбари Фаруҳ Боискар.

2019 йилдан бери Тунисни бошқариб келаётган, иккинчи муддатга қайта сайланган сиёсатчи яна беш йил мамлакатга раҳбарлик қилади.

Трамп Украинага берилган хорижий ёрдамнинг умумий миқдорини баҳолади

СМИ узнали о неожиданном вопросе Трампа Путину об Украине - РИА Новости,  06.10.2024

АҚШ собиқ Президенти, Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трамп Украинага ташқи ёрдамнинг умумий миқдорини қарийб 300 миллиард долларга баҳолади.

“Биз Украина учун, деярли, 300 миллиард доллар ажратдик”, деди у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.

Бинобарин, ушбу рақамлар нимага асосланиб айтилгани, фақат АҚШ ёрдами ёки Ғарб томонидан Киевга кўрсатилган умумий ёрдам кўзда тутилганига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия махсус ҳарбий амалиёти бошлангандан буён АҚШ ва иттифоқчилардан Украинага кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдорини 242 миллиард долларга баҳолаган эди. Давлат департаменти раҳбари сўзларига кўра, Қўшма Штатлар 94 миллиард доллар, Европа ва Осиёдаги бошқа шериклар 148 миллиард доллар ёрдам кўрсатган.

Индонезиянинг собиқ Президенти дунёдаги неоколониализмдан

хавотир билдирди

Экс-президент Индонезии оценила развитие России за последние 20 лет - РИА  Новости, 07.10.2024

Индонезия собиқ Президенти Мегавати Сукарнопутри “РИА Новости”га берган интервьюсида дунё ҳамон неоколониализмнинг турли кўринишларига дуч келаётганидан хавотирда эканини айтди.

– Бугунги кунда дунё кўп қутбли, аммо барибир табиий ресурслар ва бозорларга кириш, иқтисодий, молиявий, технологик, ҳарбий устунлик учун курашлар, шунингдек савдо урушлари орқали геосиёсий рақобатлар билан ажралиб туради, – деган у. – Дунёдаги ҳозирги вазиятга назар ташлар эканман, ҳарбий қудратнинг устунлиги ва маданий йўлни менсимаслик туфайли дунё неоколониализмнинг турли кўринишлари ва геосиёсий курашларга дуч келишда давом этаётганидан жуда хавотирдаман.

Европада чўллар пайдо бўлиши мумкин

Европа қитъаси жанубий ҳудудларида глобал исиш натиасида чўллар пайдо бўлиши мумкин. “The Daily Telegraph” нашри БМТ Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгаши баёнотига таяниб, ушбу хабарни тарқатди.

– Бутун Европа заиф, айниқса Ўрта ер денгизи, – дейилган ҳужжатда. – Чўлланиш нафақат Шимолий Африка, балки кўҳна қитъаанинг Греция, Португалия, Туркия каби жанубий чеккаларида ҳам содир бўлаётганини кўряпмиз.

Мутахассислар 2100 йилга келиб, минтақада ҳарорати Цельсий бўйича ўртача 3 даража кўтарилишига ишонмоқда. Шунингдек, инсоният катаклизманинг олдини олиш имкониятини аллақачон қўлдан бой бергани, энди глобал исиш тезлигини чеклаш учун дунё аҳолисидан мисли кўрилмаган саъй-ҳаракат талаб қилиниши таъкидланган.

Янги Президент АҚШ нефть сиёсатини ўзгартирмайди

АҚШ нефть сиёсати Камала Харрис ёки Дональд Трамп Президент бўлишидан қатъи назар ўзгармайди. Электр энергияси ва бензиннинг паст нархи, шунингдек мамлакатда ўзини ўзи таъминлаш учун нефть ва газ қазиб олишнинг юқори суръати сақланиб қолади, дейди сўровда қатнашган “РИА Новости” экспертлари.

Қўшма Штатлар нефть ва газ қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда. Яъни, бу миқдор глобал кўрсаткичга нисбатан олтидан бир улуш нефть ва тўртдан бир қисм газга тўғри келади. Бинобарин, АҚШ ОПЕК, ОПЕК+ ёки Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форумига аъзо эмас ва жаҳон бозорига углеводородлар етказиб берувчи етакчи давлат ҳам эмас. Қазиб олинаётган ёнилғи фақат ички бозор эҳтиёжини қондиришга қаратилган.

Оқим олиб кетган сайёҳ акула қорнидан топилди

Индонезияда балиқчилар ғойиб бўлган 78 ёшли америкалик сайёҳ аёлнинг жасадини акула ошқозонидан топишди, дейилади “Sun” нашри тарқатган хабарда.

Газета ёзишича, 26 сентябрь куни кучли оқим сайёҳни Пулау Реонг ороли бўйлаб дайвинг саёҳати чоғида оқизиб кетган. Қутқарувчилар олиб борган саккиз кунлик муваффақиятсиз қидирувдан сўнг, ниҳоят, якшанба куни маҳаллий аҳоли йиртқич балиқни тутишга муваффақ бўлган.

Марҳум аёлни топган балиқчи шундай дейди:

– Ушланган акула, нимагадир, ғалати эди, мен жонивор елим идиш ёки балиқ тўрини ютиб юборган, деб ўйладим. Сабабини аниқлаш учун қорнини ёрдик.

С.Раҳимов, ЎзА