English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда
22:28 / 2024-08-28

-

Туркия ва Сурия разведка идоралари даражасида

музокара олиб бориши мумкин

Анқара ва Дамашқ яқин орада разведка идоралари даражасида музокара бошлаши, учрашув ҳеч қандай шартсиз ўтиши мумкин, деб хабар тарқатди “Hürriyetгазетаси. Аввалроқ Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад Халқ кенгаши (парламент) янги чақириғи олдидан сўзлаган нутқида Россия, Эрон ва Ироқ вакилларидан иборат воситачилар Сурия ва Туркияни яраштиришга жиддий урингани, бироқ ҳозирча бирор келишув йўқлигини айтган эди.

Переговоры разведорганов Турции и Сирии могут начаться в ближайшее время /  27 августа 2024 | Политика, Новости дня 27.08.24 | © РИА Новый День

– Анқара ҳам, Дамашқ ҳам кун тартибидаги масала эълон қилинган бўлса, музокара даврасига олдиндан шарт қўймасдан келиш тамойили сақланиб қолса, яқин келажакда разведка даражасида музокара бошланиши мумкин, –  дейилган баёнотда.

Хитой давлатларни Россия ва Украина музокарасини

осонлаштиришга чақирмоқда

Пекин янада кўпроқ давлатларни Россия ва Украина ўртасидаги музокарани бошлаш учун шароит яратишга чақиради, деди бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой ҳукуматининг Евросиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй.

Пекин тинчликни тиклашда конструктив роль ўйнашни давом эттириш, тинчликсевар давлатлар сонини орттириш орқали инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилишга тайёрлиги таъкидланган. Шу мақсадда ХХР дипломати 28 июлдан 7 августгача Бразилия, Жанубий Африка ва Индонезияга борди.

Тожикистон Қозоғистонга қарийб 500 миллион куб метр сув берди

Тожикистон Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун 500 миллион куб метрга яқин сув берган. Айни маълумотни сешанба куни Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

– 1 июндан буён Тожикистон “Дўстлик” давлатлараро канали орқали Қозоғистонга 488,6 миллион куб метр сув жўнатди, бу ўтган йилга нисбатан 40 миллион куб метр кўп, дейилган хабарда.

Вазир Нуржан Нуржигитов айтишича, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қатори Тожикистон ҳам Қозоғистон учун муҳим ҳамкор бўлиб қолмоқда.

Шунинндек, 1 апрелдан бери Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё бўйлаб 4 миллиард куб метрдан ортиқ сув жўнатгани таъкидланган. Қолаверса, Шу-Талас сув комиссияси 33-йиғилишида ушбу қардош давлатга Қирғизистондан Шу дарёси бўйлаб 180 миллион куб метр, Талас дарёси бўйлаб эса 380 миллион куб метр сув етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.

Иордания БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроилга чора кўришга чақирди

Иордания призвала Совбез ООН принять меры против Израиля - Газета.Ru |  Новости

Иордания ТИВ раҳбари Айман Ас-Сафодий БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроилга нисбатан чора кўришга чақирди. Бунга миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг Қуддусдаги Маъбад тоғида синагога қуриш истаги юзасидан берган баёноти сабаб бўлди.

Аввалроқ Бен-Гвир яҳудийлар ва мусулмонлар ҳуқуқини тенглаштириш учун Қуддуснинг эски шаҳридаги Маъбад тоғида синагога қурган бўлардим, дея баёнот берганди.

– Биз Хавфсизлик кенгаши ва халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзоларини Исроил томонидан Қуддуснинг босиб олинган муқаддас жойларида амалга оширилаётган, тарихий ва ҳуқуқий статус-квони бузувчи ноқонуний ҳаракатларни тўхтатиш учун зудлик билан самарали чоралар кўришга чақирамиз, – деб ёзди Ас-Сафодий ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Хавфсизлик кенгаши Исроил Маъбад тоғидаги Ал-Ақсо масжиди атрофида қонунбузарликни кучайтиришига қарши бажарилиши мажбурий бўлган резолюция қабул қилиши керак.

Британия ва Германия мудофаа соҳасидаги келишув бўйича

музокара олиб боряпти

– Германия билан тузиладиган янги шартнома Буюк Британиянинг Европа билан муносабатини кенгроқ доирада тиклашга интилишдир, – дейилган Буюк Британия Бош вазири идорасидан тарқатилган хабарда. – Бу ҳаракат ҳозир муҳокама қилинаётган, кузда якунланадиган мудофаа шартномасига асосланади. Иккала томон 2025 йил бошида янги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олишни истайди.

АҚШ яқин кунларда Польшага илк Ф-35 қирувчи самолётини топширади

АҚШ бир неча кун ичида Польшага харид қилинган Ф-35 қирувчи самолётларини топширишга тайёрланмоқда, деди Бош вазир ўринбосари, миллий мудофаа вазири Владимир Косиньяк-Камиш журналистларга.

“АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан Пентагондаги учрашувимиз хавфсизлик кафолати, ҳамкорлик, биз амалга ошираётган харидлар, Польшага технология узатиш тезлиги, ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларига бағишланади”, — деган вазир.

2019 йил март ойида Польша Мудофаа вазирлиги раҳбари мамлакат Қуролли кучларини 2026 йилгача техник модернизация қилиш режасини имзолаган эди. Ҳужжатда 32 та бешинчи авлод Ф-35 самолёти харид қилиш ҳам кўзда тутилган.

Столтенберг 28 август куни  НАТО – Украина кенгаши мажлисини чақиради

Мажлис Киев сўрови билан чақирилмоқда, деб ёзган Рейтер агентлиги альянс вакилига таяниб.

Аввалроқ Столтенберг Вашингтонда бўлиб ўтган саммит доирасида НАТО – Украина Кенгаши мажлисида Украина ҳукумати билан ҳаракатни мувофиқлаштириб бориш учун тузилманинг юқори даражадаги вакили тайинланишини маълум қилган.

Грузияда парламент сайлови 26 октябрга белгиланди

Парламентские выборы в Грузии пройдут 26 октября - РИА Новости, 27.08.2024

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили парламент сайлови кунини расман эълон қилди.

“Биринчи навбатда сайлов 26 октябрга белгиланиши тўғрисидаги фармонни имзоламоқчиман”, деди у брифингда.

Грузияда сайлов кампанияси бошланиши ва сайлов куни 60 кун олдин эълон қилинади. Мамлакат конституциясига кўра, сайлов октябрь ойининг охирги шанбасига тўғри келиши керак. Илк бор электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиладиган бу галги сайлов тўлиқ пропорционал тизим, яъни партия рўйхати бўйича ўтказилади. Камида 5 фоиз овоз олган партия қонун чиқарувчи орган таркибига киради.

Зеленский Россия билан урушнинг янги режаси хусусидабаёнот берди

Украина Президенти Владимир Зеленский сентябрь ойида АҚШ Президенти Жо Байденга Россия Федерацияси билан урушнинг янги режасини кўрсатмоқчи экани ҳамда бу ҳужжатни президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Камала Харрисга ҳам етказиш тўғри бўлишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Киевда “Украина учун ғалаба режаси” бор.

– Мен батафсил гапирмайман, режа тайёр, – деди Зеленский Украина телемарафонида эфирга узатилган матбуот анжуманида.

С.Раҳимов, ЎзА