-
Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Украинани ислоҳ қилиш режасини олдиндан маъқулладилар. Бу Киевга 2027 йилгача 50 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам ажратиш шарти ҳисобланади. Ушбу хабарни ЕИ Кенгашига раислик қилаётган Бельгия ваколатхонаси тасдиқлади.
***
Буюк Британия Европада илк юқори даражада бойитилган уран заводини қуради, деди қироллик Энергетика хавфсизлиги ва иқлим бетарафлиги департаменти.
Британия Россияни жаҳон бозоридан сиқиб чиқаришдан умидвор, чунки РФ ҳозирча ушбу материални экспорт қилувчи ягона давлат.
***
Малайзия Хитойнинг “Панда дипломатияси”га ўхшаш “Орангутан дипломатияси” ташаббуси доирасида пальма ёғи сотиб олувчи мамлакатларга орангутанларни ҳадя қилади, деди мамлакат савдо вазири Жоҳарий Абдул Ғани ижтимоий тармоқда.
Пекин анча вақтдан бери “Панда дипломатияси”дан юмшоқ куч шакли сифатида фойдаланиб келади. Хитой тинчлик ва дўстлик рамзи сифатида шерик давлатларга бир жуфт панда бериш бўйича азалий империя анъанасини давом эттирмоқда. Фақат хорижий ҳайвонот боғлари Хитойда наслчилик дастурига қўшилиши учун панда авлодларини туғилгандан кейин бир неча йил ичида қайтаришлари керак.
***
Украина парламенти сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатни 90 кунга узайтириш қарорини қўллаб-қувватлади, деди Олий Рада депутати Алексей Гончаренко ижтимоий тармоқ саҳифасида.
Аввалроқ Владимир Зеленский парламентга Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритган эди.
***
НАТО саммити жорий йил 9-11 июль кунлари АҚШда бўлиб ўтади, деб хабар тарқатди Альянс матбуот хизмати. Йиғилишга Бош котиб Йенс Столтенберг раислик қилади.
***
“Boeing-767” юк ташувчи лайнери Янги Истанбул аэропорти (IST)га олдинги қўниш мосламаси ўрнатилмаган ҳолда қўнди, жабрланганлар йўқ.
“Hava Sosyal Medya” ихтисослашган портали ёзишича, Париждан Истанбулга учиб келган юк лайнери пилотлари аввалига учиш-қўниш йўлаги устидан учиб ўтишди, кейин самолётни қўндиришга қарор қилишди.
***
“Axios” агентлиги юқори мартабали америкалик мулозимга таяниб хабар беришича, ўтган ҳафта Рафоҳ амалиёти билан боғлиқ хавотир туфайли АҚШ Исроилга қурол сотишни тўхтатган.
***
НАТОнинг Швециядаги машғулоти чоғи парашютдан сакранан ўндан ортиқ аскар жароҳат олди, деб ёзди “Aftonbladet” газетаси.
“Сешанба куни НАТОнинг “Swift Response” машқи пайти парашютдан сакраш натижасида 11 киши яраланди”, — дейилган хабарда. Маълумотга кўра, жабрланганлар АҚШ, Венгрия ва Италия ҳарбий хизматчилари.
***
БМТ Хавфсизлик Кенгаши 9 май куни Россиянинг илтимосига биноан, Фаластин – Исроил можароси мавзусини муҳокама қилади, мажлис ёпиқ эшиклар ортида ўтади, деди РФнинг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский.
С.Раҳимов, ЎзА