Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё теннисчилари Наманганда сараланмоқда
12:20 / 2025-08-12

Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган “J100” таснифига кирувчи халқаро турнирда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан келган теннисчилар ўзаро рақобатлашмоқда.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Маҳмудбек Бекназаров нейтрал мақомдаги теннисчи Михаил Кулягинни 6:1, 6:4 ҳисобида таслим этди ва иккинчи даврада яна бир нейтрал мақомдаги спортчи Федор Алтухов билан рақобатлашадиган бўлди. Шунингдек, Аҳмаджон Тошмуҳаммедов илк босқичда қозоғистонлик Тоир Кайретдиновни 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.  

Йигитлар ўртасидаги жуфтлик беллашувларида Аҳмаджон Тошмухаммедов ва Абдулазиз Усмонжонов тандеми қозоғистонлик Ридион Лукашов ҳамда Юнус Зулфар дуэтини 6:1, 7:6 ҳисобида енгди.  Энди Аҳмаджон ва Абдулазиз ярим финал остонасида Федор Алтуков ва Иван Дороховга қарши ўйин ўтказади.

Айни дамда яккалик ва жуфтлик йўналишларида биринчи давра учрашувлари давом этмоқда.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА