ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.
Бейт-Шемеш, Исроил: Эрон зарбасидан кейин дрон орқали олинган тасвир.
Бонн, Германия: “Верди” касаба уюшмаси томонидан иш ҳақи оширилиши талаби билан эълон қилинган умуммиллий иш ташлаш чоғи трамвайлар махсус тураргоҳда тўхтаган.
Нью-Деҳли, Ҳиндистон. Ифлосланган Ямуна дарёсида балиқчилар кўпик узра қайиқда сузиб кетяпти.
Сент-Пол, Миннесота. Намойишчилар штат Капитолий биноси ичида “Unidos MN” томонидан ташкил этилган ICE ҳамда иммиграция қонуни кучга киришига қарши норозилик акцияси чоғи ICE ҳибсхонасида сақланаётган болалар суратини кўтариб туришибди.
Дубай, БАА. Тутун билан қопланган саноат ҳудуди: сунъий йўлдош орқали олинган сурат.
Милан, Италия. “Meta Platforms” бош директори Марк Цукерберг рафиқаси Присцилла Чан билан Миланда ўтаётган мода ҳафталиги доирасида 2026-2027 йил куз-қиш мавсуми учун “Prada” коллекцияси намойишига ташриф буюрди.
Нандгаон, Ҳиндистон: Ҳинд динига эътиқод қилувчи зиёратчи Уттар-Прадеш штатидаги ибодатхонада ўтказилаётган Холи байрамида.
Харьков, Украина: Қуролли кучлар 28-бригадаси аскарлари жанговар топшириқ олдидан оловда исинишяпти.
Кветта, Покистон: Шанба куни Исроил ва АҚШ зарбаси натижасида Эроннинг марҳум Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумонаий ўлдирилгач, мусулмонлар шиорлар кўтариб норозилик митингига йиғилди.
Ван, Туркия. Мамлакат шарқидаги Ван вилояти Капикой чегарасида Эрондан келаётганлар тўпланмоқда.
Карачи, Покистон. АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбасидан хабар топган оломон АҚШ Бош консуллиги яқинидаги полиция назорат манзилига ўт қўйди. Полициячи ёнғиндан сўнг бутун буюмларни теряпти.
Фардона Яхшибоева, ЎзА