ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.
Япония. “Панч” исмли япон макакаси онаси вафот этгандан сўнг Ичикава шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимлари унга ўйинчоқ она тақдим этишди.
Индонезия. Жакарта шаҳридаги “Буюк Истиқлол” масжидида мусулмон эркаклар муқаддас Рамазон ойида ифторни кутиб, ҳордиқ чиқармоқда.
Буюк Британия. Мамлакат қироли Чарлзнинг укаси Эндрю Маунтбeттен-Виндзор билан боғлиқ воқеалар ортидан оммавий ахборот воситалари вакиллари қироллик саройи ташқарисида тўпланди.
Исроил. Рамазон ойининг биринчи жума куни тонгда Қуддусдаги Ал-Ақсо мажмуасининг умумий кўриниши.
АҚШ. Вашингтон шаҳридаги Адлия вазирлиги биносига Оқ уй раҳбари Дональд Трамп тасвирланган янги баннер ўрнатилди.
Канада. Арктика жавоб компанияси гуруҳи (ARCG) аъзолари Канада Қуролли Кучлари билан Кембридж кўрфазидаги “Nanook-Nunalivut” йиллик машғулотларида.
Сальвадор. Мамлакат хавфсизлик кучлари Танзания байроғи остидаги “FMS Eagle” кемасидан 6,6 тонна кокаин топишди.
Фардона Яхшибоева,
ЎзА