ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.
Канада: Мамлакатнинг Шимоли-ғарбий ҳудудида кучли совуқ сабаб аҳоли қатъий огоҳлантирилган. Ҳайдовчи қуёш чиқиши билан йўл бўйлаб ҳаракатни бошлаган пайт.
АҚШ, Калифорния: “Алдер Крик” қор машинаси саргузашт марказида тўхлаб турибди. Қидирув экипажи эса “Sierra Nevada” тоғи ортида кўчки сабаб йўқолган чанғичилар гуруҳини топишга ҳаракат қилмоқда.
Эрон армияси ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари вакиллари мамлакат жанубида қўшма машғулот ўтказмоқда.
Гонконгдаги “Sha Tin” пойга майдонида От йилини нишонлаётган томошабин махсус безакли қалпоқ кийиб олган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Франция Президенти Эммануэль Макрон Янги Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган сунъий интеллект саммитида.
Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида одамлар ўқ-дори саноати ишчилари томонидан Тўққизинчи конгрессда тақдим этилган 600 мм калибрли ялпи реактив учириш қурилмаларини томоша қилмоқда.
Жанубий Кореянинг собиқ Президенти Юн Сок Ёль тарафдорлари 2026 йил 19 февраль куни Сеул марказий округи суди олдида унинг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинишига муносабат билдирмоқда.
Фаластинликлар муқаддас Рамазон ойининг биринчи кунида Ғазо шаҳрида Исроилнинг икки йиллик ҳужуми оқибатида вайрон бўлган турар-жой бинолари харобалари ёнида ифторлик учун йиғилди.
Италия, Рим: “Piazza della Minerva”даги чап жағ тиши синган “Elefantino” фил ҳайкали маҳаллий ҳокимият томонидан назоратга олинди.
Фардона Яхшибоева тайёрлади. ЎзА