ЎзА жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисаларни суратлар ёрдамида ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.
Мюнхен хавфсизлик конференцияси вақти Украина Президенти Владимир Зеленский Германиянинг “Quantum Systems” дрон ишлаб чиқарувчи компаниясига ташриф буюриб, дронни синаб кўрди. Унинг ёнида ГФР мудофаа вазири Борис Писториус.
Гезани циклон бўрони Мадагаскарнинг Тоамасина порт шаҳрини вайрон қилди: сув босган кўчада эркак аравани судраб кетмоқда.
Ғазо сектори марказидаги Дайр Ал-Балода уруш вақти Исроилда сақланган номаълум фаластинликлар жасадлари дафн қилинмоқда.
Тадқиқотчилар маълумотига кўра, 2025 йил Украинaда оддий аҳоли орасидаги қурбонлар 26 фоиз кўпайган.
Москва вилоятида “Aerowaltz” аэронавтика клуби томонидан ташкил этилган “Юраклар фестивали-2026” тадбирида иштирокчи осмондaги ҳаво шарларини суратга олмоқда.
Куба пойтахтида коммунистик ҳукумат озиқ-овқат чекловини кучайтиргач, гуманитар ёрдам ортилган Мексика байроғини таққан “Papaloapan” кемаси Гавана кўрфазига киргани ҳақида хабар берилди.
Сув жониворлари Антарктидадаги муз устида дам олмоқда.
Қишки Олимпия ўйинларининг сaра лаҳзалари
АҚШ Қуролли кучлари Ҳинд океанида Венесуэла қамалидан қочган танкерни эгаллади.
Ўзбекистон «Makkah Halal Forum-2026» халқаро форумида иштирок этмоқда.
Фардона Яхшибоева тайрлади. ЎзА