-
Ҳар сонияда ер юзининг қай четида бирор воқеа содир бўлади. Айни пайт Яқин Шарқда зиддият кучайган, кўҳна қитъа ўрмон ёнғини қуршовида қолган, шимолда сиёсий ислоҳот авжига чиққан, жануб эса маймун чечаги билан курашяпти. Хуллас, сайёрамиз ҳаракатда.
“Дунё суратларда” рукни орқали ЎзА ўқувчиларни кун давомида жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан бохабар этишга ҳаракат қилади.

Италиянинг Палермо шаҳри яқинидаги Портиселло қирғоғи яқинида елканли қайиқ чўкиб кетиши туфайли фавқулодда хизмат ходимлари ёрдамга шошмоқда.

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис Чикагода Миллий Конвенция (DNS)нинг 1-кунида саҳнага чиқди.

Афина шаҳри яқинидаги Посейдон ибодатхонаси узра тўлин ой кўтариляпти.

Лондон ҳайвонот боғида сақланаётган она шер Аря боласи билан.

Непал. Катмандуда ажам ҳиндулари “Жанаи пурнима” – “Муқаддас ип” фестивалини нишонлашга ҳозирлик кўряпти.

Украиналик ҳарбий хизматчи Суми вилоятида ит билан машғулот ўтказмоқда.

Ишчилар Индонезиянинг Шарқий Калимантан музофотидаги янги пойтахти – Нусантара шаҳрида мамлакат мустақиллигининг 79 йиллигига бағишлаб қурилаётган мемориал боғда меҳнат қилишяпти.

Туркиянинг АК партияси аъзоси Алпай Ўзалан қамоқдаги мухолиф депутат Cан Аталайни парламентга қайтариш масаласини муҳокама қилиш мақсадида навбатдан ташқари йиғилишда нутқ сўзлаган Туркия Ишчилар партияси депутати Аҳмет билан муштлашиб кетди.

Фаластинликлар Исроилнинг эвакуация қилиш буйруғига биноан Мағози қочқинлар лагерини тарк этмоқда.

Таиланд Бош вазири Паетонгтарн Чинаватра Қирол Маха Важиралонгкорндан 31-Бош вазир бўлиш учун розилик олгач, Бангкок шаҳридаги “Пеу Тай” партияси қароргоҳида нутқ сўзламоқда.

“Freak de l'Afrique” мусиқий гуруҳи Берлиндаги “Rave the planet” технопарадида томошабинлар олдида чиқиш қилмоқда.

Буюк Британия қироли Чарльз Саутпортдаги “Town hall” ташқарисида мусулмонлар ва муҳожирларга қаратилган, ирқчилик хусусиятига эга ҳужумни келтириб чиқарган оммавий тартибсизликдан сўнг воқеа жойига борди.

Конго Демократик Республикаси Муниги шаҳридаги даволаш марказига маймун чечагидан даво истаб келган бемор қиз.

Сенегаллик муҳожирлар Испаниянинг Ал-Херро оролидаги Ла Рестинга портига сузиб кетаётган ёғоч қайиқда тўпланяпти.

Ҳукуматга қарши норозилик намойиши туфайли вақтинча ёпилиб, қайта очилган Даккадаги мактабда ўқувчи қиз устозига уй вазифасини ўқиб беряпти.

Сайёҳлар Мексиканинг Чихуахуа чўлидаги Самалаюка қумли тепалигида сайр қилмоқда.

Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими Вулқоншунослик ва сейсмология институти томонидан тақдим этилган ушбу суратда Камчатка ярим оролидаги Шивелуч вулқони отилиши тасвирланган.

Жакарта. “Панжат пинанг” мусобақаси иштирокчилари совринни қўлга киритиш учун мойланган устун тепасига чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Ғаввос Метт Смукалл ёнидан “Hammerhead” акулалари сузиб ўтмоқда.

Шимолий Корея фуқаролари Мансу тепалигида мамлакатнинг марҳум етакчилари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ҳайкали олдида ҳурмат бажо келтирмоқда.

Эрон ва Исроил ўртасида кескинлик сақланиб турган бир пайтда теҳронлик нуроний деворга чизилган тинчлик каптари ёнидан ўтяпти.

Яман. Санадаги кучли ёмғирдан кейин болакай сув босган кўчада ўйнаяпти.

Америкалик машҳур рэпперлар “Dr Dre” ва “Snoop Dogg” ўз мухлислари қаршисида куйлаяпти.

Сайёҳлар Хитойдаги машҳур Хукоу шаршарасини томоша қиляпти.

Россия. Шимолий Осетия – Алания Республикаси. Йигит Президент Владимир Путин билан суратга тушяпти.

Покистонда қишлоқ аҳолиси ижтимоий тармоқдаги видео лавҳани томоша қилмоқда.

Франция Полинезияси – Таити ҳудудидаги балиқчилик фермаси.
Ўткир Мирзо тайёрлади.
ЎзА