Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё суратларда
21:55 / 2024-06-20

Ҳар сонияда ер юзининг қай бир четида бир воқеа содир бўлади. Айни пайт Яқин Шарқда зиддият кучайган, кўҳна қитъада ўтаётган ЕВРО-2024 ҳам барчанинг нигоҳида. Шимолда сиёсий ислоҳот авжида, жанубда эса жазирама ҳукмрон. Хуллас, сайёрамиз ҳаракатда.

“Дунё суратларда” номли янги рукн орқали ЎзА кун давомида жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисаларни суратлар ёрдамида тасвирлашга ҳаракат қилади.

Россия Президенти Владимир Путин Ханойда Вьетнам Президенти То Лам билан учрашув ўтказмоқда.

Косовонинг Митровица шаҳрида йигит Ибер дарёсида от устидан сувга сакради.

АҚШ собиқ раҳбари, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп Висконсин штатидаги Расин шаҳрида сайлов олди ташвиқоти пайти нутқ сўзламоқда.

Америкалик хонанда Жастин Тимберлейк маст ҳолатда машина ҳайдагани учун полиция томонидан ҳибсга олинди.

Калифорнияда ёнғин. Ўт ўчирувчи оловни бостиришга уринмоқда.

Тибет руҳонийси Далай Лама Ҳиндистоннинг Ҳимачал-Прадеш штати, Дхарамшала шаҳрида АҚШ палатаси собиқ спикери Ненси Пелоси билан саломлашмоқда.

Қуддуслик маҳаллий аҳоли вакиллари Исроил парламенти биноси яқинида мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди.

Туркия ва Грузия футбол фанатлари “Евро-2024” доирасидаги ўйин олдидан ўзаро тўқнаш келишди.

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак бандаргоҳда денгиз қисқичбақасини ушлаб турган пайт.

Россиянинг “Kazan” номли ядровий сув ости кемаси Куба пойтахти Гавана кўрфазида тўхтаб турибди.

Росвелл шаҳридаги Жанубий Форк ёнғини туфайли эвакуация қилинган аёл дам оляпти.

Испаниянинг Аликанте музофоти жанубидаги Элда шаҳрида ўтказилаётган фестивалда аёллар рақс тушмоқда.

Париж мода ҳафталиги доирасида 2025 йил баҳор/ёз мавсуми учун тайёрланган либослар тўплами – Луи Вуиттон мода уйи ижодини тақдим этаётган моделлар.

Найроби марказида солиқ оширилишига қарши намойиш пайти Кения полицияси томонидан кўздан ёш оқизувчи газ пуркалди.

Фаластинлик оила Рафоҳ шаҳридан эвакуация қилингандан сўнг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус лагерида ўрнатилган чодирларни томоша қилмоқда.

Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳрида ёзнинг иссиқ кунида Ганг дарёси бўйида ухлаётган эркак. Сўнгги ойларда мамлакатнинг айрим ҳудудларида ўта кучли жазирама кузатиляпти.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА