English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дунё садолари” юқори савияда ўтмоқда
17:35 / 2023-07-19

Андижоннинг энг хушманзара гўшаси Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалини чиройли ва тартибли ўтишини таъминлаш учун барча шароитлар яратилган.

Хусусан, овқатланиш шохобчалари, салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар 24 соат аҳоли хизматида. Бундан ташқари, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, ободонлаштириш тизими ишчилари ҳам фестивални кўнгилдагидек ўтишига муносиб ҳисса қўшмоқда.  

Биз ана шу соҳа вакилларининг бир гуруҳи билан суҳбатда бўлдик.  

Аброрбек Акбаров, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори:  

– Шифокор ва ҳамширалардан иборат тиббиёт ходимлари, бир нечта тез тиббий ёрдам машиналари фестиваль ташкилотчилари, ташриф буюрган меҳмонлар ва юртдошларимизнинг саломатлигини назорат қилиш учун Хонобод шаҳрига сафарбар этилган. Юртдошларимизнинг саломатлиги юзасидан мурожаат қилганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, зарур дори-дармонлар берилмоқда. Фестиваль давомида бизнинг йўналишда кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлгани йўқ. Умуман, тиббиёт ходимлари асосий эътиборини фестивалнинг чиройли ўтишига қаратмоқда.  

Файзулло Комилжонов, Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш бошқармаси Пост-патрул хизмати ходими, катта сержант:  

– Меҳмонлар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳам зарур чоралар белгиланган. Фестивалга нафақат Андижон вилоятидан, балки қўшни Фарғона, Наманган ҳамда республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳам мехмонлар ташриф буюрмоқда. Ходимларимиз хушмуомалалик билан аҳолига хизмат кўрсатиб, зиммаларига юкланган вазифани бекаму кўст адо этмоқда.  

[gallery-12830]

Музаффар Ғиёсиддинов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Олтинкўл тумани корхонаси муҳандиси:  

– Фестиваль жуда чиройли ўтмоқда. Концерт дастурларини томоша қилаётган юртдошларимизнинг кўнгиллари тоғдай кўтарилмоқда. Саҳналар, йўлакча ва кўчалар тўла ёритилган, электр энергияси таъминотида узилишларга йўл қўйилгани йўқ.  

Фестиваль якунига қадар электр энергияси таъминоти борасидаги ишлар қатъий назоратимиз остида бўлади.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА