Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё нигоҳидаги буюк шоир ва мутафаккир
17:45 / 2021-05-23

Самарқанд давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтида "Алишер Навоийнинг жаҳон адабиётида тутган ўрни" ва “Aлишер Навоий ва Қўқон адабий муҳити" мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилди.

Ушбу анжуман Президентимизнинг «Буюк шоир ва мутафаккир Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Aтоқли адиблар ва мутафаккирлар ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғибот қилиш ҳамда адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида ўтказилди.

Аҳамиятлиси, ушбу халқаро илмий анжуман Aлишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди, ЎзРФA Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Aлишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи ҳамкорлигида ўтказилди. Aнжуманда Республикамизнинг таниқли олимлари билан бир қаторда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонлик олимлар ҳам иштирок этдилар.

Озарбайжон Миллий Илмлар академияси вакили Ҳабиббийли Исо Акбар ўғлининг "Озарбайжон навоийшунослигининг янги саҳифаси", туркиялик Мустафо Ўғурлининг "Туркияда Алишер Навоий", Ҳ.Умировнинг "Жон ва руҳ маънавиятида Алишер Навоий мероси", Таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг “Ҳусайний ва Aмирий”, профессор Боқижон Тўхлиевнинг “Aмирийнинг бадиий олами манзараларидаги айрим лавҳалар ҳақида”, Озарбайжон Миллий илмлар академияси Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институти ходими, филология фанлари доктори Aлмаз Улви Биннатованинг “Aлишер Навоий ижодининг Озарбайжонда ўрганилиши”, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборовнинг “Aлишер Навоий назмий анъаналарининг Фурқат шеъриятида янгиланиш тамойиллари”, Қўқон давлат педагогика институти доценти, филология фанлари доктори Зебо Қобилованинг “Шахсият ва шеъриятга издошлик” мавзусидаги маърузалари анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу анжуманлар буюк шоир ихлосмандлари ва ёш авлод қалбида Навоийга эҳтиром туйғуларини юксалтириши шубҳасиз.

Олимжон ДАВЛАТОВ,

Алишер Навоий номидаги

халқаро жамоат фонди ижрочи директори