English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё мамлакатларида маст ҳайдовчиларга қандай жазо чоралари қўлланилади?
12:53 / 2021-04-09

Ҳозирги кунда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида алкаголь маҳсулотларини ичган ҳолда машина бошқарганларга нисбатан жиддий жазо чоралари кўрилмоқда.

Кўҳна қитъа Европада ҳайдовчи қонида 5 промиль алкаголь моддаси топилган тақдирда уларга нисбатан жазо қўлланилмайди. Испания, Италия, Швейцария ва Буюк Британияда 0,8 промилгача спиртли ичимлик истеъмол қилишга рухсат берилади.

Болтиқбўйидаги Литва Республикаси мисолида оладиган бўлсак, юк машиналари ва автобусни бошқараётган ёш ҳайдовчиларга бор йўғи 0,2 промиль миқдорида алкаголь маҳсулотлари истеъмол қилишга руҳсат теккан. Агарда, иш стажига эга бўлмаган ҳайдовчи 0,2 промилдан то 0,4 промилгача алкаголь истеъмол қилган бўлса жаримага тортилади. Агарда, унданда кўп ичилган бўлса жарима миқдори кўпайтирилади ва 1 ярим йил муддатгача машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Чехия, Венгрия, Руминия ва Словакияда ҳам маст ҳайдовчиларга нисбатан қаттиқ чоралар белгиланган. Бу ўлкаларда ҳатто коктейл ёки бир шиша пиво ичиш ҳам таъқиқланган.

Хуллас, турли мамлакатларда жазо чораларини қўллаш турлича. Масалан, Таиландда маст ҳайдовчилар айби билан йўловчи ҳалок бўлса унга ўлим жазоси белгиланади. Хитой, Сальвадор, Таиланд, Индонезияда ҳам бундай тоифадаги ҳайдовчилар дорга тортилади.

АҚШнинг ҳар бир штатида йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ўз қонуни мавжуд. Маст ҳайдовчи 10 йил ичида учинчи бор полициячининг қўлига тушадиган бўлса 10 минг доллар миқдорида жарима тўлашга мажбур.

Германияда АҚШдан фарқли ўлароқ жарима тўлаш турлича. Ҳайдовчи биринчи бор маст ҳолда ушланса 500, иккинчисида минг ва ниҳоят учинчи бор қўлга тушса 3 минг евро пул тўлайди. Скандинавия мамлакатларида ўзига хос тартиб ишлаб чиқилган. Маст ҳолатда рулга ўтирган шахслардан унинг даромади ва молиявий ҳолатини ҳисоблаб чиққан ҳолда жарима белгиланади. Норвегиялик бадавлат шахслардан бири маст ҳолда 400 метр масофани босиб ўтгандан сўнг уни полиция тўхтатади. Жарима эса 109 минг долларни ташкил этди.

Хорижда йўл ҳаракатини бузган ҳайдовчиларни тўхтатиб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Уларнинг ҳаракати автоматик равишда видеокамераларга туширилади. Керак бўлса жарима пулини унинг банк ҳисоб рақамингиздан ушлаб ҳам қолишади. Бундай ҳолатлар кўпроқ италиялик сайёҳларда тез тез бўлиб туради. Германияда машинани секин бошқарсангиз ҳам балога қоласиз. Тезликни бир меъёрда ушлаб туришга тўғри келади. Тезликни оширсангиз рағбатлантириласиз. Тўғри, баъзи ҳолатларда тезликни туширишга тўғри келади. Қонунга хилоф иш тутсангиз 623 доллар миқдорида жарима тўлайсиз ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўласиз. Финляндияда ҳам тартиббузар ҳайдовчиларни аяб ўтиришмайди. Норвегиядаги каби ҳайдовчининг йиллик даромади ҳисоблаб чиқилиб, ундан катта миқдорда пул ушлаб қолишади. Бундан бир неча йил муқаддам 27 ёшли тадбиркор Юсси Солоноя тезликни соатига 40 километргача юриш мумкин жойда тезликни икки баробарига ошириб юборган. Йилига 11 ярим миллион доллар маблағ ишлаб топадиган бу шахс 200 минг доллар атрофида жарима тўлабди. Германияда йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилмаганлардан тушадиган даромад йилига 120 миллион еврони ташкил этмоқда. Ўртача жарима миқдори 14 еврога тенгдир.

Швецияда светафорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган ҳайдовчилардан ундириладиган жарима икки баробарига – 325 еврога оширилди. Хавфсизлик камарини тақмаганлар эса 163 евро, 15 ёшгача бўлган фарзандингизда ҳам ана шундай ҳолат кўзга ташланадиган бўлса автомобиль ҳайдовчиси 271 евро тўлаши керак бўлади. Ҳайдовчилар этикасига ҳам қатъий риоя қилишга тўғри келади баъзи холаларда. Германияда ўз ҳамкасбини ёки полициячини имо-ишора билан ҳақорат қилганлардан 4 минг еврогача жарима ундирилар экан.

Францияда ва бу мамлакатга келган хорижлик автоҳаваскорлар энди ўзи билан бирга ишлатилмаган алкотестрни олиб юриши шарт. Айнан шу ускуна орқали ҳайдовчининг қонидаги алкаголь моддаси аниқланади. Ускунаси йўқлардан албатта жарима ундирилиши аниқ.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, айрим мамлакатларда одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчиларнинг ўзи қатл этилади. Хитой пойтахти Пекинда 11 нафар пиёдани уриб юборган 33 ёшли ҳайдовчи Дун Фейга нисбатан олий жазо қўлланилди. Мазкур ҳодисада 2 киши ҳаётдан кўз юмган. Фейнинг оила аъзолари ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва жабрдийдаларда 232 минг доллар миқдорида жарима тўлаши керак.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА