Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё курашчилари Эронда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун беллашади
07:40 / 2024-04-12

Кеча, 11 апрель куни дунёнинг энг кучли курашчилари Эроннинг Эсферайен шаҳрида миллий спортимиз кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган нуфузли турнирда иштирок этиш учун жам бўлишди.

Халқаро турнир низомига мувофиқ, мусобақада курашчилар -90 ва +90 килограмм вазнда беллашади. Унда ҳар бир давлатдан битта вазнда 2 нафардан спортчи билан иштирок этиши белгиланган.

Эрон кураш гиламларида кечадиган беллашувларда Ризамат Солиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон  терма жамоаси аъзоларидан Муҳсин Ҳисомиддинов, Асрор Ҳамидов, Умар Бозоров ва Алихон Нодиров юртимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Кеча кун мобайнида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган турнир олдидан ҳакамлар учун семинар, иштирокчи давлат делегарциялари учун мандат комиссиясининг йиғилишлари ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрелга қадар давом этадиган турнирда ғолиблик шохсупасига кўтарилган полвонлар 3 минг доллар билан тақдирланади. Кумуш медални қўлга киритган курашчилар минг ва бронза медали соҳиблари 500 АҚШ долларига сазовор бўлишади.

Т. Рўзиев, ЎзА